Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (1) Сура: Нур сураси

Нур сураси

Суранинг мақсадларидан..:
الدعوة إلى العفاف وحماية الأعراض.
Покликка чақириш ва шаънни ҳимоя қилиш

سُورَةٌ أَنزَلۡنَٰهَا وَفَرَضۡنَٰهَا وَأَنزَلۡنَا فِيهَآ ءَايَٰتِۭ بَيِّنَٰتٖ لَّعَلَّكُمۡ تَذَكَّرُونَ
Бу сурани нозил қилдик. Ундаги ҳукмларга амал қилишни вожиб айладик. Унда очиқ оятларни ҳам туширдик. Шоядки, ундаги ҳукмлардан ибратлансангизлар ва уларга амал қилсингизлар.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• التمهيد للحديث عن الأمور العظام بما يؤذن بعظمها.
Улуғ ишлар ҳақида сўзлаш учун замин ҳозирлаш.

• الزاني يفقد الاحترام والرحمة في المجتمع المسلم.
Зинокор мусулмон жамиятида ҳурмат-эътибордан мосуво бўлади.

• الحصار الاجتماعي على الزناة وسيلة لتحصين المجتمع منهم، ووسيلة لردعهم عن الزنى.
Зинокорларга ижтимоий босим ўтказиш жамиятни пок ушлаш ва зинодан тозалаш воситасидир.

• تنويع عقوبة القاذف إلى عقوبة مادية (الحد)، ومعنوية (رد شهادته، والحكم عليه بالفسق) دليل على خطورة هذا الفعل.
Туҳматчини ҳам жисмоний ва ҳам маънавий жазолаш, яъни, унга ҳам ҳад урилиши ва ҳам қайтиб унинг гувоҳлиги олинмаслиги бу ишнинг нақадар хатарли эканини кўрсатиб турибди.

• لا يثبت الزنى إلا ببينة، وادعاؤه دونها قذف.
Зино ҳужжат билангина ўз исботини топади. Уни ҳужжатсиз даъво қилиш туҳматдир.

 
Маънолар таржимаси Оят: (1) Сура: Нур сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш