Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (19) Сура: Нур сураси
إِنَّ ٱلَّذِينَ يُحِبُّونَ أَن تَشِيعَ ٱلۡفَٰحِشَةُ فِي ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَهُمۡ عَذَابٌ أَلِيمٞ فِي ٱلدُّنۡيَا وَٱلۡأٓخِرَةِۚ وَٱللَّهُ يَعۡلَمُ وَأَنتُمۡ لَا تَعۡلَمُونَ
Мўминлар орасида фоҳишаликда айблаш, туҳмат қилиш каби ёмон ишлар кенг ёйилишини истайдиган бадбахтлар учун бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам аламли азоб бордир. Бу дунёда уларга туҳмат қилиш ҳади урилади. Охиратда эса дўзах ўтида ёнадилар. Аллоҳ уларнинг ёлғон гапираётганларини ҳам, бандаларига нима фойдали эканини ҳам билади. Сизлар эса билмайсизлар.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• تركيز المنافقين على هدم مراكز الثقة في المجتمع المسلم بإشاعة الاتهامات الباطلة.
Мунофиқлар турли иғволарни ёйиш орқали мусулмон жамиятидаги ўзаро ишончга зарба бермоқчи бўладилар.

• المنافقون قد يستدرجون بعض المؤمنين لمشاركتهم في أعمالهم.
Мунофиқлар айрим мўминларни аста-секинлик билан ўз ишларига шерик қилиб олишга уринадилар.

• تكريم أم المؤمنين عائشة رضي الله عنها بتبرئتها من فوق سبع سماوات.
Мўминлар онаси Оиша онамизга (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) кўрсатилган эҳтиромни кўринг. У зотнинг оқланиши етти осмон тепасидан келяпти.

• ضرورة التثبت تجاه الشائعات.
Миш-мишларни яхшилаб текшириш ўта муҳим.

 
Маънолар таржимаси Оят: (19) Сура: Нур сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш