Check out the new design

Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Каримнинг мухтасар тафсирининг ўзбекча таржимаси * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Сура: Фурқон   Оят:
وَلَا يَأۡتُونَكَ بِمَثَلٍ إِلَّا جِئۡنَٰكَ بِٱلۡحَقِّ وَأَحۡسَنَ تَفۡسِيرًا
Эй Пайғамбар, мушриклар сизни айблаш учун бирон масал келтирган бўлсалар, Биз, албатта, унга қарши ҳақ жавобни ва ундан кўра яхшироқ баённи келтириб қўйдик.
Арабча тафсирлар:
ٱلَّذِينَ يُحۡشَرُونَ عَلَىٰ وُجُوهِهِمۡ إِلَىٰ جَهَنَّمَ أُوْلَٰٓئِكَ شَرّٞ مَّكَانٗا وَأَضَلُّ سَبِيلٗا
Қиёмат куни жаҳаннам сари юзтубан қилиб судраладиган кимсалар, ана ўшалар энг аҳволи забун ва ҳақ йўлдан энг узоқлашиб кетган кимсалардир. Чунки уларнинг жойи жаҳаннамдир, йўллари эса залолат ва куфрдир.
Арабча тафсирлар:
وَلَقَدۡ ءَاتَيۡنَا مُوسَى ٱلۡكِتَٰبَ وَجَعَلۡنَا مَعَهُۥٓ أَخَاهُ هَٰرُونَ وَزِيرٗا
Дарҳақиқат, Мусога Тавротни бердик ва биродари Ҳорунни унга ёрдамчи элчи қилдик.
Арабча тафсирлар:
فَقُلۡنَا ٱذۡهَبَآ إِلَى ٱلۡقَوۡمِ ٱلَّذِينَ كَذَّبُواْ بِـَٔايَٰتِنَا فَدَمَّرۡنَٰهُمۡ تَدۡمِيرٗا
Иккисига: "Бизнинг оятларимизни ёлғонга чиқарган Фиръавн ва унинг қавмига боринглар", дедик. Улар фармонимизга бўйсуниб, қавм олдига бордилар ва уларни Аллоҳга даъват этдилар. Қавм эса Мусо билан Ҳорунни ёлғончига чиқардилар. Бас, Биз уларни қириб ташладик.
Арабча тафсирлар:
وَقَوۡمَ نُوحٖ لَّمَّا كَذَّبُواْ ٱلرُّسُلَ أَغۡرَقۡنَٰهُمۡ وَجَعَلۡنَٰهُمۡ لِلنَّاسِ ءَايَةٗۖ وَأَعۡتَدۡنَا لِلظَّٰلِمِينَ عَذَابًا أَلِيمٗا
Нуҳ қавми Нуҳ алайҳиссаломнинг пайғамбарлигини тан олмай, ҳамма пайғамбарларни ёлғончига чиқарганларида уларни денгизга ғарқ айладик ва бу ишни золимларни қириб ташлайдиган қудратимизни намойиш этувчи бир ибрат қилдик. Қиёмат кунида эса золимларга аламли азобни тайёрлаб қўйганмиз.
Арабча тафсирлар:
وَعَادٗا وَثَمُودَاْ وَأَصۡحَٰبَ ٱلرَّسِّ وَقُرُونَۢا بَيۡنَ ذَٰلِكَ كَثِيرٗا
Ҳуднинг қавми Одни ҳам, Солиҳнинг қавми Самудни ҳам, қудуқ эгаларини ҳам, шу уч қавм оралиғидаги кўп умматларни ҳам ҳалок этдик.
Арабча тафсирлар:
وَكُلّٗا ضَرَبۡنَا لَهُ ٱلۡأَمۡثَٰلَۖ وَكُلّٗا تَبَّرۡنَا تَتۡبِيرٗا
Ҳаммаларига ибрат олишлари учун олдинги умматларнинг ҳалок бўлиш сабабларини баён қилдик. Ибрат олмасдан, куфру саркашлигида туриб олганларидан кейин уларни ҳам қириб ташладик.
Арабча тафсирлар:
وَلَقَدۡ أَتَوۡاْ عَلَى ٱلۡقَرۡيَةِ ٱلَّتِيٓ أُمۡطِرَتۡ مَطَرَ ٱلسَّوۡءِۚ أَفَلَمۡ يَكُونُواْ يَرَوۡنَهَاۚ بَلۡ كَانُواْ لَا يَرۡجُونَ نُشُورٗا
Қавмингиз орасидаги ҳақни ёлғонга чиқарганлар Шомга кетаётганларида қилган бузуқликларига жазо ўлароқ осмондан тош ёғдирилган Лут қавмининг қишлоғидан ўтгандилар. Шундан ибрат олсалар бўларди. Кўзлари кўрми эдики, уни кўрмаган бўлсалар? Йўқ! Улар ибрат олмадилар. Улар қайта тирилишдан ҳам, ҳисоб-китобдан ҳам умидвор бўлмайдиган кимсалар эдилар.
Арабча тафсирлар:
وَإِذَا رَأَوۡكَ إِن يَتَّخِذُونَكَ إِلَّا هُزُوًا أَهَٰذَا ٱلَّذِي بَعَثَ ٱللَّهُ رَسُولًا
Эй Пайғамбар, ҳақни ёлғон дейдиганлар сизга рўбарў келганларида фақат масхара қилишиб: "Аллоҳ бизга пайғамбар қилиб юборган кимса шуми", дерлар.
Арабча тафсирлар:
إِن كَادَ لَيُضِلُّنَا عَنۡ ءَالِهَتِنَا لَوۡلَآ أَن صَبَرۡنَا عَلَيۡهَاۚ وَسَوۡفَ يَعۡلَمُونَ حِينَ يَرَوۡنَ ٱلۡعَذَابَ مَنۡ أَضَلُّ سَبِيلًا
Сабр қилиб маҳкам турмаганимизда ўзининг ҳужжат-далиллари билан бизни худоларимиздан оздираёзарди-я, дейишди. Яқинда қабрларида ва Қиёмат кунида азобни кўрган вақтларида ким йўлдан озганини билиб оладилар.
Арабча тафсирлар:
أَرَءَيۡتَ مَنِ ٱتَّخَذَ إِلَٰهَهُۥ هَوَىٰهُ أَفَأَنتَ تَكُونُ عَلَيۡهِ وَكِيلًا
Эй Пайғамбар, ҳавойи нафсини ўзига худо қилиб олиб, ўшангагина итоат қилаётган кимсани кўрдингизми? Сиз ўшани ҳимоя қилиб, куфрдан қайтармоқчи ва иймонга жалб қилмоқчи бўляпсизми?
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• الكفر بالله والتكذيب بآياته سبب إهلاك الأمم.
Аллоҳга куфр келтириш ва У Зотнинг оятларини ёлғонга чиқариш умматларни ҳалокатга олиб боради.

• غياب الإيمان بالبعث سبب عدم الاتعاظ.
Қайта тирилишга иймон келтирмаган одам ибрат ололмайди.

• السخرية بأهل الحق شأن الكافرين.
Ҳақ аҳлини масхара қилиш кофирлар ишидир.

• خطر اتباع الهوى.
Ҳавойи нафсга эргашиш ўта хатарли.

 
Маънолар таржимаси Сура: Фурқон
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Каримнинг мухтасар тафсирининг ўзбекча таржимаси - Таржималар мундарижаси

Тафсир маркази томонидан нашр этилган.

Ёпиш