Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (4) Сура: Фурқон сураси
وَقَالَ ٱلَّذِينَ كَفَرُوٓاْ إِنۡ هَٰذَآ إِلَّآ إِفۡكٌ ٱفۡتَرَىٰهُ وَأَعَانَهُۥ عَلَيۡهِ قَوۡمٌ ءَاخَرُونَۖ فَقَدۡ جَآءُو ظُلۡمٗا وَزُورٗا
Аллоҳга ва Пайғамбарига куфр келтирган кимсалар шундай дедилар: "Бу Қуръон уйдирмадан бошқа нарса эмас. Уни Муҳаммаднинг ўзи тўқиб чиқарган ва уни Аллоҳнинг каломи деб, Аллоҳга туҳмат қилган. Унинг бу ишига бошқа одамлар ёрдам берганлар". Бас, анави кофирлар ноҳақ гапни тўқиб чиқардилар. Зеро, Қуръон Аллоҳнинг каломидир. Инс ҳам, жин ҳам унинг ўхшашини келтира олмайди.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• اتصاف الإله الحق بالخلق والنفع والإماتة والإحياء، وعجز الأصنام عن كل ذلك.
Яратиш, фойда бериш, ўлдириш, тирилтириш чин илоҳнинг ишидир. Бутларнинг қўлидан бундай ишлар келмайди.

• إثبات صفتي المغفرة والرحمة لله.
Оятларда Аллоҳнинг мағфиратлилик ва меҳрибонлик сифатлари борлиги ўз исботини топиб турибди.

• الرسالة لا تستلزم انتفاء البشرية عن الرسول.
Пайғамбарлик пайғамбарда инсоний эҳтиёжлар бўлмаслигини тақозо этмайди.

• تواضع النبي صلى الله عليه وسلم حيث يعيش كما يعيش الناس.
Пайғамбар алайҳиссалом оддий одамлар каби ўта камтар ҳаёт кечирган.

 
Маънолар таржимаси Оят: (4) Сура: Фурқон сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш