Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (93) Сура: Намл сураси
وَقُلِ ٱلۡحَمۡدُ لِلَّهِ سَيُرِيكُمۡ ءَايَٰتِهِۦ فَتَعۡرِفُونَهَاۚ وَمَا رَبُّكَ بِغَٰفِلٍ عَمَّا تَعۡمَلُونَ
Эй Пайғамбар, айтинг: "Ҳамду сано беҳисоб неъматлари учун ёлғиз Аллоҳникидир. Яқинда Аллоҳ Ўзининг оятларини ўзларингизда ҳам, осмону ерда ҳам намойиш этади. Ўшанда уларни тан оласизлар ва ҳаққа бўйсунишга мажбур бўласизлар. Парвардигорингиз сизлар қилаётган ишлардан ғофил эмас. Ҳаммасини кўриб-билиб туради. Бирон нарса У Зотдан яширин бўла олмайди. Яқинда амалларингизга яраша жазо ёки мукофотингизни беради.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• الإيمان والعمل الصالح سببا النجاة من الفزع يوم القيامة.
Иймон ва солиҳ амал Қиёмат кунининг даҳшатидан нажот топишга олиб боради.

• الكفر والعصيان سبب في دخول النار.
Куфр ва маъсият дўзахга олиб боради.

• تحريم القتل والظلم والصيد في الحرم.
Ҳарамда қон тўкиш, зулм ва ов қилиш ҳаром.

• النصر والتمكين عاقبة المؤمنين.
Мўминлар оқибати ғалаба ва имкониятдир.

 
Маънолар таржимаси Оят: (93) Сура: Намл сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш