Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (32) Сура: Қасас сураси
ٱسۡلُكۡ يَدَكَ فِي جَيۡبِكَ تَخۡرُجۡ بَيۡضَآءَ مِنۡ غَيۡرِ سُوٓءٖ وَٱضۡمُمۡ إِلَيۡكَ جَنَاحَكَ مِنَ ٱلرَّهۡبِۖ فَذَٰنِكَ بُرۡهَٰنَانِ مِن رَّبِّكَ إِلَىٰ فِرۡعَوۡنَ وَمَلَإِيْهِۦٓۚ إِنَّهُمۡ كَانُواْ قَوۡمٗا فَٰسِقِينَ
"Қўлингни кўйлагинг ёқасидан қўйнингга сол. У оппоқ бўлиб чиқади. Лекин унда пес, мохов каби касаллик бўлмайди". Мусо шундай қилди ва қўли қордек оппоқ бўлди. "Қўрқув кетиши учун қўлингни маҳкам қисиб ол". Мусо шундай қилди ва шу билан ундан қўрқув кетди. "Шу икки нарса, яъни, асо ва қўл Парвардигоринг тарафидан Фиръавн ва унинг аъёнларига юборилган икки ҳужжатдир. Улар куфру маъсиятлар ила Аллоҳга итоат этмайдиган қавм бўлдилар".
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• الوفاء بالعقود شأن المؤمنين.
Аҳдга вафо қилиш мўминнинг ишидир.

• تكليم الله لموسى عليه السلام ثابت على الحقيقة.
Аллоҳ таолонинг Мусо алайҳиссалом билан гаплашгани ўз исботини топган ҳақиқатдир.

• حاجة الداعي إلى الله إلى من يؤازره.
Даъватчи Аллоҳга, Аллоҳнинг мададига муҳтож.

• أهمية الفصاحة بالنسبة للدعاة.
Даъватчининг нутқи равон бўлиши ўта муҳим.

 
Маънолар таржимаси Оят: (32) Сура: Қасас сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш