Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (6) Сура: Қасас сураси
وَنُمَكِّنَ لَهُمۡ فِي ٱلۡأَرۡضِ وَنُرِيَ فِرۡعَوۡنَ وَهَٰمَٰنَ وَجُنُودَهُمَا مِنۡهُم مَّا كَانُواْ يَحۡذَرُونَ
Уларни салтанат соҳибларига айлантириб ер юзида барқарор этишни ҳамда Фиръавн, унинг энг катта ёрдамчиси Ҳомон ва уларнинг лашкарларига эса ўзлари қўрқаётган нарсани кўрсатиб қўйишни истадик. Улар қўрқаётган нарса Бани Исроилдан туғиладиган бир ўғил фарзанд қўли билан подшоҳликнинг қўлдан кетиши эди.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• تدبير الله لعباده الصالحين بما يسلمهم من مكر أعدائهم.
Аллоҳ Ўз тадбири ила солиҳ бандаларини душманларининг макру ҳийлаларидан саломат сақлайди.

• تدبير الظالم يؤول إلى تدميره.
Золимнинг тадбири ўзининг ҳалокатига олиб боради.

• قوة عاطفة الأمهات تجاه أولادهن.
Оналарнинг ўз фарзандларига меҳрибонлиги ўта кучли бўлади.

• جواز استخدام الحيلة المشروعة للتخلص من ظلم الظالم.
Золимнинг зулмидан қутулиш учун шаръан жоиз бўлган ҳийлани қўллаш мумкин.

• تحقيق وعد الله واقع لا محالة.
Аллоҳнинг ваъдаси аниқ амалга ошади. Бунга шак-шубҳа йўқ.

 
Маънолар таржимаси Оят: (6) Сура: Қасас сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш