Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (78) Сура: Қасас сураси
قَالَ إِنَّمَآ أُوتِيتُهُۥ عَلَىٰ عِلۡمٍ عِندِيٓۚ أَوَلَمۡ يَعۡلَمۡ أَنَّ ٱللَّهَ قَدۡ أَهۡلَكَ مِن قَبۡلِهِۦ مِنَ ٱلۡقُرُونِ مَنۡ هُوَ أَشَدُّ مِنۡهُ قُوَّةٗ وَأَكۡثَرُ جَمۡعٗاۚ وَلَا يُسۡـَٔلُ عَن ذُنُوبِهِمُ ٱلۡمُجۡرِمُونَ
Қорун деди: "Бу мол-давлатга ўзимнинг илмим ва кучим билан эришдим. Шунинг учун улар меники". Билмасмики, Аллоҳ ундан олдин ҳам ундан кўра кучлироқ ва давлатмандроқ авлодларни ҳалок этган. Уларга кучлари ҳам, мол-дунёлари ҳам асқотмаган. Қиёмат куни гуноҳкорлардан гуноҳлари ҳақида сўраб ўтирилмайди. Зеро, Аллоҳ ҳаммасидан Хабардор. Сўралганда ҳам таҳқирлаш, ерга уриш маъносида сўралади.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• كل ما في الإنسان من خير ونِعَم، فهو من الله خلقًا وتقديرًا.
Инсондаги жамики яхшилик ва неъматларни Аллоҳ яратган ва тақдир қилган.

• أهل العلم هم أهل الحكمة والنجاة من الفتن؛ لأن العلم يوجه صاحبه إلى الصواب.
Илмли, маърифатли кишилар фитналарга алданмайдилар, ҳикмат билан иш қиладилар. Зеро, илм тўғри йўлни кўрсатувчи маёқдир.

• العلو والكبر في الأرض ونشر الفساد عاقبته الهلاك والخسران.
Ер юзида такаббурлик, каттазанглик ва бузғунчилик қилишнинг оқибати ҳалокат ва фалокатдир.

• سعة رحمة الله وعدله بمضاعفة الحسنات للمؤمن وعدم مضاعفة السيئات للكافر.
Аллоҳнинг адолати ва марҳамати шу қадар кенгки, яхшиликларнинг савобини кўпайтириб беради, ёмонликларнинг жазосини эса кўпайтирмайди.

 
Маънолар таржимаси Оят: (78) Сура: Қасас сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш