Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (52) Сура: Анкабут сураси
قُلۡ كَفَىٰ بِٱللَّهِ بَيۡنِي وَبَيۡنَكُمۡ شَهِيدٗاۖ يَعۡلَمُ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۗ وَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ بِٱلۡبَٰطِلِ وَكَفَرُواْ بِٱللَّهِ أُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡخَٰسِرُونَ
Эй Пайғамбар, айтинг: "Менинг ҳақ эканимга ва сизларнинг ҳақни тан олмаётганингизга гувоҳ бўлишга Аллоҳ кифоя қилади. У Зот осмонлару ердаги бор нарсани билур. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас. Маъбудликка мутлақо лойиқ бўлмаган ботил бутларга иймон келтириб, маъбудликка ёлғиз Ўзи лойиқ бўлган Аллоҳга кофир бўлганлар — ана ўшалар зиён кўргувчилардир. Чунки улар иймонни куфрга алмаштирдилар, сотиб юбордилар".
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• مجادلة أهل الكتاب تكون بالتي هي أحسن.
Аҳли китоб билан муноза қилиш энг гўзал тарзда бўлмоғи лозим.

• الإيمان بجميع الرسل والكتب دون تفريق شرط لصحة الإيمان.
Иймон комил бўлиши учун ҳамма пайғамбарларга ва ҳамма китобларга бирдек ишониш вожиб.

• القرآن الكريم الآية الخالدة والحجة الدائمة على صدق النبي صلى الله عليه وسلم.
Қуръони карим Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳақ эканига доимий ҳужжат ва мангу мўъжизадир.

 
Маънолар таржимаси Оят: (52) Сура: Анкабут сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш