Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (12) Сура: Оли Имрон сураси
قُل لِّلَّذِينَ كَفَرُواْ سَتُغۡلَبُونَ وَتُحۡشَرُونَ إِلَىٰ جَهَنَّمَۖ وَبِئۡسَ ٱلۡمِهَادُ
Эй Пайғамбар алайҳиссалом, ҳар қандай ботил дин орқали куфр йўлига кирганларга айтингки, яқинда мўминлар сизлардан ғолиб бўладилар, сизлар эса кофир ҳолингизда ўлиб кетасизлар ва Аллоҳ сизларни жаҳаннам оловига тўплайди. Сизлар учун тайёрлаб қўйилган қароргоҳ нақадар ёмон жой!
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• أن غرور الكفار بأموالهم وأولادهم لن يغنيهم يوم القيامة من عذاب الله تعالى إذا نزل بهم.
Кофирларнинг ғурурланаётган мол-давлатлари ва болалари қиёмат куни уларни Аллоҳнинг азобидан қутқара олмайди.

• النصر حقيقة لا يتعلق بمجرد العدد والعُدة، وانما بتأييد الله تعالى وعونه.
Ғалаба сон ва тайёргарликкагина алоқадор эмас. У Аллоҳ таолонинг мадади ва қўлловига боғлиқдир.

• زَيَّن الله تعالى للناس أنواعًا من شهوات الدنيا ليبتليهم، وليعلم تعالى من يقف عند حدوده ممن يتعداها.
Аллоҳ таоло одамларни синаб, Аллоҳнинг ҳудудига риоя қиладиганларни ҳаддидан ошадиганлардан ажратиб олиш учун уларга дунёвий истакларни чиройли кўрсатиб қўйди.

• كل نعيم الدنيا ولذاتها قليل زائل، لا يقاس بما في الآخرة من النعيم العظيم الذي لا يزول.
Дунёнинг ҳамма неъматлари арзимас ва ўткинчидир. Уларни охиратдаги туганмас улкан неъматларга асло қиёслаб бўлмайди.

 
Маънолар таржимаси Оят: (12) Сура: Оли Имрон сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш