Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (130) Сура: Оли Имрон сураси
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تَأۡكُلُواْ ٱلرِّبَوٰٓاْ أَضۡعَٰفٗا مُّضَٰعَفَةٗۖ وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ لَعَلَّكُمۡ تُفۡلِحُونَ
Эй Аллоҳга иймон келтирган ва пайғамбарига эргашган мўминлар, жоҳилиятдаги судхўрлар каби берган қарзингизга бир неча баробар кўп қилиб рибо-фоиз олишдан йироқ бўлинглар. Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш билан тақво қилинглар. Шоядки, шунда ўзларингиз истаётган дунё ва охират яхшилигига эришсангизлар.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• مشروعية التذكير بالنعم والنقم التي تنزل بالناس حتى يعتبر بها المرء.
Неъматларни ҳам, инсонлар бошига тушиши мумкин бўлган интиқомни ҳам эслатиб туриш шариатдандир. Токи, одам ундан ибрат олсин.

• من أعظم أسباب تَنَزُّل نصر الله على عباده ورحمته ولطفه بهم: التزامُ التقوى، والصبر على شدائد القتال.
Аллоҳнинг нусрати, раҳмати ва лутфи бандаларига нозил бўлишининг энг катта сабабларидан бири тақвони маҳкам тутиш ва жанг машаққатларига сабр қилишдир.

• الأمر كله لله تعالى، فيحكم بما يشاء، ويقضي بما أراد، والمؤمن الحق يُسَلم لله تعالى أمره، وينقاد لحكمه.
Ҳамма иш Аллоҳ таолонинг измида. Ўзи истаганича ҳукм этади, ҳал қилади. Ҳақиқий мўмин эса Парвардигорининг ҳар бир ишига таслим бўлади, ҳукмига бўйсунади.

• الذنوب - ومنها الربا - من أعظم أسباب خِذلان العبد، ولا سيما في مواطن الشدائد والصعاب.
Айниқса, машаққат ва қийинчиликлар чоғидаги гуноҳлар, жумладан, рибо бандани бечораҳолликка олиб борадиган энг катта сабаблардан бири.

• مجيء النهي عن الربا بين آيات غزوة أُحد يشعر بشمول الإسلام في شرائعه وترابطها بحيث يشير إلى بعضها في وسط الحديث عن بعض.
Рибодан қайтаришнинг Уҳуд ғазоти ҳақидаги оятлар орасида келиши, Ислом ҳукмларининг нақадар серқирралигини кўрсатиб турибди. Гап орасида ҳали унисига, ҳали бунисига ишора қилинаётгани, уларнинг ўзаро боғлиқлигидан далолатдир.

 
Маънолар таржимаси Оят: (130) Сура: Оли Имрон сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш