Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (138) Сура: Оли Имрон сураси
هَٰذَا بَيَانٞ لِّلنَّاسِ وَهُدٗى وَمَوۡعِظَةٞ لِّلۡمُتَّقِينَ
Бу Қуръони карим ҳамма одамлар учун ҳақни баён қиладиган, ноҳақдан эҳтиётлантирадиган китоб бўлса, тақводорлар учун ҳидоятга етаклайдиган, оқ-қорани аниқлаб берадиган кўрсатмадир. Чунки ундаги рушду ҳидоятдан фақат тақводорларгина баҳра оладилар, холос.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• الترغيب في المسارعة إلى عمل الصالحات اغتنامًا للأوقات، ومبادرة للطاعات قبل فواتها.
Фурсатни ғанимат билиб, зудлик билан яхши ишларни бажариб олишга ва фурсат ўтиб кетиб қолмасидан олдин тез тоат-ибодат қилиб қолишга қизиқтириляпти.

• من صفات المتقين التي يستحقون بها دخول الجنة: الإنفاق في كل حال، وكظم الغيظ، والعفو عن الناس، والإحسان إلى الخلق.
Ҳар қандай ҳолатда инфоқ-эҳсон қилиш, ғазабни ичга ютиш, одамларни кечириш ва халққа яхшилик қилиш тақводорлар сифатларидир. Улар шу сифатлари туфайли жаннатга киришга сазовор бўладилар.

• النظر في أحوال الأمم السابقة من أعظم ما يورث العبرة والعظة لمن كان له قلب يعقل به.
Ўтган умматларнинг аҳволига назар ташлашда ақлини ишлата биладиган одамлар учун жуда катта ибрат ва панд-насиҳат бордир.

 
Маънолар таржимаси Оят: (138) Сура: Оли Имрон сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш