Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (173) Сура: Оли Имрон сураси
ٱلَّذِينَ قَالَ لَهُمُ ٱلنَّاسُ إِنَّ ٱلنَّاسَ قَدۡ جَمَعُواْ لَكُمۡ فَٱخۡشَوۡهُمۡ فَزَادَهُمۡ إِيمَٰنٗا وَقَالُواْ حَسۡبُنَا ٱللَّهُ وَنِعۡمَ ٱلۡوَكِيلُ
Уларга айрим мушриклар: "Қурайш Абу Суфён бошчилигида сизларни батамом йўқ қилиш учун сон-саноқсиз лашкар тўплаган, эҳтиёт бўлинглар, уларга қарши бора кўрманглар", десалар, бу гап уларнинг Аллоҳга ва Аллоҳнинг ваъдасига бўлган иймонларини зиёда қилди. "Аллоҳ бизга кифоя қилади, У ишларимизни ишониб топширишимиз учун нақадар яхши Вакил", дея дадил қадамлар ила олға бордилар.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• من سنن الله تعالى أن يبتلي عباده؛ ليتميز المؤمن الحق من المنافق، وليعلم الصادق من الكاذب.
Чин мўминни мунофиқдан, содиқни хоиндан ажратиб олиш учун бандаларига синов юбориш Аллоҳ таолонинг қонуниятидир.

• عظم منزلة الجهاد والشهادة في سبيل الله وثواب أهله عند الله تعالى حيث ينزلهم الله تعالى بأعلى المنازل.
Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш ва шаҳид бўлишнинг мақоми жуда улуғ. Шаҳидларнинг ажру савоблари улкан. Аллоҳ уларга энг олий мартабаларни ато этади.

• فضل الصحابة وبيان علو منزلتهم في الدنيا والآخرة؛ لما بذلوه من أنفسهم وأموالهم في سبيل الله تعالى.
Жонларини ҳам, мол-давлатларини ҳам Аллоҳ йўлига нисор қилишлари билан саҳобаларнинг фазли дунёю охиратда жуда юксак бўлди.

 
Маънолар таржимаси Оят: (173) Сура: Оли Имрон сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш