Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (188) Сура: Оли Имрон сураси
لَا تَحۡسَبَنَّ ٱلَّذِينَ يَفۡرَحُونَ بِمَآ أَتَواْ وَّيُحِبُّونَ أَن يُحۡمَدُواْ بِمَا لَمۡ يَفۡعَلُواْ فَلَا تَحۡسَبَنَّهُم بِمَفَازَةٖ مِّنَ ٱلۡعَذَابِۖ وَلَهُمۡ عَذَابٌ أَلِيمٞ
Эй Пайғамбар алайҳиссалом, ўзлари қилган қабоҳатларига хурсанд бўладиган, қилмаган яхшиликлари учун эса одамлардан мақтов эшитишни ёқтирадиган одамлар азобдан нажот топадилар, деб ўйламанг. Аксинча, уларнинг борар жойи жаҳаннамдир ва уларга аламли азоб бордир.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• من صفات علماء السوء من أهل الكتاب: كتم العلم، واتباع الهوى، والفرح بمدح الناس مع سوء سرائرهم وأفعالهم.
Аҳли китоблар орасидаги ёмон олимларнинг белгилари илмни яширишлари, ҳавойи нафсга қул бўлишлари ҳамда ўзлари ёмон, диллари қора бўла туриб, яна одамлардан мақтов эшитишни исташларидир.

• التفكر في خلق الله تعالى في السماوات والأرض وتعاقب الأزمان يورث اليقين بعظمة الله وكمال الخضوع له عز وجل.
Осмонлару ернинг яратилиши, кеча ва кундузнинг алмашиниб туриши, Парвардигори оламнинг нақадар буюк яратувчи экани ҳақида фикр юритиш Аллоҳнинг буюклигига аниқ ишонишни ва унга камоли хокисорлик ила эгилишни келтириб чиқаради.

• دعاء الله وخضوع القلب له تعالى من أكمل مظاهر العبودية.
Аллоҳга камоли хокисорлик ила эгилиб дуо қилиш бандаликнинг энг мукаммал кўринишларидан биридир.

 
Маънолар таржимаси Оят: (188) Сура: Оли Имрон сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш