Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (51) Сура: Оли Имрон сураси
إِنَّ ٱللَّهَ رَبِّي وَرَبُّكُمۡ فَٱعۡبُدُوهُۚ هَٰذَا صِرَٰطٞ مُّسۡتَقِيمٞ
Зеро, Аллоҳ менинг парвардигорим ва сизларнинг парвардигорингиздир. Ёлғиз Угина ибодат ва тақво қилинишга лойиқ Зотдир. Шундай экан, ёлғиз Унгагина ибодат қилинглар. Аллоҳгагина ибодат қилиш ва Ундангина тақво қилиш ҳеч бир қинғирлиги бўлмаган энг тўғри йўлдир.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• شرف الكتابة والخط وعلو منزلتهما، حيث بدأ الله تعالى بذكرهما قبل غيرهما.
Ёзиш-чизишни билишнинг ўзига хос шарафи ва улуғ мақоми бор. Чунки Аллоҳ таоло бошқа сифатлардан олдин шуларни зикр қилди.

• من سنن الله تعالى أن يؤيد رسله بالآيات الدالة على صدقهم، مما لا يقدر عليه البشر.
Пайғамбарларини уларнинг ростлигига далил бўладиган ҳужжатлар билан қувватлаши Аллоҳ таолонинг қонуниятларидандир. Оддий одамлар қила олмайдиган ишларни пайғамбарлар бажара олиши ана шу ҳужжатлар жумласидандир.

• جاء عيسى بالتخفيف على بني إسرائيل فيما شُدِّد عليهم في بعض شرائع التوراة، وفي هذا دلالة على وقوع النسخ بين الشرائع.
Ийсо алайҳиссалом Бани Исроилга Тавротдаги айрим шариатларни енгиллатиш учун келган. Бу ишда шариатлар ўртасида насх (бекор қилиниш) бор эканига далолат бор.

 
Маънолар таржимаси Оят: (51) Сура: Оли Имрон сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш