Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (9) Сура: Рум сураси
أَوَلَمۡ يَسِيرُواْ فِي ٱلۡأَرۡضِ فَيَنظُرُواْ كَيۡفَ كَانَ عَٰقِبَةُ ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِمۡۚ كَانُوٓاْ أَشَدَّ مِنۡهُمۡ قُوَّةٗ وَأَثَارُواْ ٱلۡأَرۡضَ وَعَمَرُوهَآ أَكۡثَرَ مِمَّا عَمَرُوهَا وَجَآءَتۡهُمۡ رُسُلُهُم بِٱلۡبَيِّنَٰتِۖ فَمَا كَانَ ٱللَّهُ لِيَظۡلِمَهُمۡ وَلَٰكِن كَانُوٓاْ أَنفُسَهُمۡ يَظۡلِمُونَ
Анавилар ер юзини кезиб, ўзларидан олдинги ҳақни тан олмаганларнинг оқибати қандай бўлганига назар солмайдиларми?! Улар булардан кўра кучлироқ эдилар. Ерга ишлов бериб, уни булар обод қилганидан кўра кўпроқ обод қилгандилар. Уларга пайғамбарлари Аллоҳнинг бирлигини исботловчи ҳужжатлар келтирганди. Аллоҳ уларни ҳалок қилганида уларга зулм қилмаган эди, лекин улар куфр келтириб, ўзларига ўзлари зулм қилгандилар.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• العلم بما يصلح الدنيا مع الغفلة عما يصلح الآخرة لا ينفع.
Охиратни обод этадиган илмга бепарво бўлиб, шу дунёнинг ўзини обод этадиган илм билангина чекланиш мақсадга эриштирмайди.

• آيات الله في الأنفس وفي الآفاق كافية للدلالة على توحيده.
Аллоҳнинг инсон аъзолари ва уфқлардаги оятлари У Зотнинг ягона эканига етарли далилдир.

• الظلم سبب هلاك الأمم السابقة.
Олдинги умматларнинг ҳалокатга учрашига зулм сабаб бўлган.

• يوم القيامة يرفع الله المؤمنين، ويخفض الكافرين.
Аллоҳ Қиёмат куни мўминларни буюк мартабаларга кўтаради, кофирларни эса асфаласофилинга қулатади.

 
Маънолар таржимаси Оят: (9) Сура: Рум сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш