Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (15) Сура: Луқмон сураси
وَإِن جَٰهَدَاكَ عَلَىٰٓ أَن تُشۡرِكَ بِي مَا لَيۡسَ لَكَ بِهِۦ عِلۡمٞ فَلَا تُطِعۡهُمَاۖ وَصَاحِبۡهُمَا فِي ٱلدُّنۡيَا مَعۡرُوفٗاۖ وَٱتَّبِعۡ سَبِيلَ مَنۡ أَنَابَ إِلَيَّۚ ثُمَّ إِلَيَّ مَرۡجِعُكُمۡ فَأُنَبِّئُكُم بِمَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ
Ота-онанг сени Аллоҳга ширк келтиришга мажбурласалар, уларга итоат этма. Зеро, Яратувчига итоатсизлик бўладиган ишларда бандага итоат этилмас. Улар билан шу дунёда яхши муомалада бўл. Яхшилик қил, ҳолидан хабар ол. Мени бир деб билган ва Менга итоат этган кишиларнинг йўлига эргаш. Кейин Қиёмат куни ҳаммангизнинг қайтиб борар жойингиз Менгадир. Ўшанда амалларингизга яраша жазо ёки мукофотингизни берурман.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• لما فصَّل سبحانه ما يصيب الأم من جهد الحمل والوضع دلّ على مزيد برّها.
Онанинг ҳомиладорлик ва туғиш пайтидаги қийинчиликларини Аллоҳ таолонинг Ўзи тилга олган экан, демак, онага янада кўпроқ яхшилик қилиш лозимлиги ўз-ўзидан кўриниб турибди.

• نفع الطاعة وضرر المعصية عائد على العبد.
Банда итоат қилса, ўзига фойда, итоатсизлик қилса, ўзига зарар.

• وجوب تعاهد الأبناء بالتربية والتعليم.
Фарзандларнинг таълим-тарбияси билан мунтазам шуғулланиш вожиб.

• شمول الآداب في الإسلام للسلوك الفردي والجماعي.
Исломдаги одоблар шахсий маслакни ҳам, жамоавий маслакни ҳам бирдек ўз ичига олади.

 
Маънолар таржимаси Оят: (15) Сура: Луқмон сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш