Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (18) Сура: Луқмон сураси
وَلَا تُصَعِّرۡ خَدَّكَ لِلنَّاسِ وَلَا تَمۡشِ فِي ٱلۡأَرۡضِ مَرَحًاۖ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يُحِبُّ كُلَّ مُخۡتَالٖ فَخُورٖ
Такаббурлик билан одамлардан юз ўгирма. Ер устида кибрланиб, ўзингга бино қўйиб юрма. Аллоҳ такаббурлик қиладиган, ўзига ато этилган неъматлардан босар-тусарини билмай, одамлардан ўзини катта оладиган, неъматлар учун Аллоҳга шукр қилмайдиган ҳеч бир кимсани ёқтирмас.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• لما فصَّل سبحانه ما يصيب الأم من جهد الحمل والوضع دلّ على مزيد برّها.
Онанинг ҳомиладорлик ва туғиш пайтидаги қийинчиликларини Аллоҳ таолонинг Ўзи тилга олган экан, демак, онага янада кўпроқ яхшилик қилиш лозимлиги ўз-ўзидан кўриниб турибди.

• نفع الطاعة وضرر المعصية عائد على العبد.
Банда итоат қилса, ўзига фойда, итоатсизлик қилса, ўзига зарар.

• وجوب تعاهد الأبناء بالتربية والتعليم.
Фарзандларнинг таълим-тарбияси билан мунтазам шуғулланиш вожиб.

• شمول الآداب في الإسلام للسلوك الفردي والجماعي.
Исломдаги одоблар шахсий маслакни ҳам, жамоавий маслакни ҳам бирдек ўз ичига олади.

 
Маънолар таржимаси Оят: (18) Сура: Луқмон сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш