Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (20) Сура: Луқмон сураси
أَلَمۡ تَرَوۡاْ أَنَّ ٱللَّهَ سَخَّرَ لَكُم مَّا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَا فِي ٱلۡأَرۡضِ وَأَسۡبَغَ عَلَيۡكُمۡ نِعَمَهُۥ ظَٰهِرَةٗ وَبَاطِنَةٗۗ وَمِنَ ٱلنَّاسِ مَن يُجَٰدِلُ فِي ٱللَّهِ بِغَيۡرِ عِلۡمٖ وَلَا هُدٗى وَلَا كِتَٰبٖ مُّنِيرٖ
Эй одамлар, Аллоҳ сизларга осмонлардаги қуёш, ой, юлдузларни, ердаги ҳайвонот ва наботот оламини яратиб, улардан фойдаланиш имконини сизларга бериб қўйганини кўрмаяпсизларми?! Сизларнинг ташқи қиёфангизни гўзал айлаб, ақл, илм каби ботиний неъматларни ҳам ато этиб, неъматини янада тўла қилиб берди. Шунча неъматлар ичида бўлишига қарамасдан, айрим инсонлар на бир ваҳийга, на бир ёрқин ақлга ва на бир очиқ китобга эга бўлмай туриб, Аллоҳнинг тавҳиди ҳақида мужодала қиладилар.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• نعم الله وسيلة لشكره والإيمان به، لا وسيلة للكفر به.
Аллоҳнинг неъматлари нонкўрлик қилишга эмас, шукр қилишга, иймон келтиришга чорлайди.

• خطر التقليد الأعمى، وخاصة في أمور الاعتقاد.
Кўр-кўрона тақлид қилиш ўта хатарлидир. Айниқса, эътиқодга оид ишларда.

• أهمية الاستسلام لله والانقياد له وإحسان العمل من أجل مرضاته.
Аллоҳгагина таслим бўлиш, Унгагина бўйсуниш ва У Зотни рози қилиш учун ибодатларни пухта бажариш ўта муҳим ишдир.

• عدم تناهي كلمات الله.
Аллоҳнинг сўзларига чек-чегара, ниҳоя йўқ.

 
Маънолар таржимаси Оят: (20) Сура: Луқмон сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш