Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (20) Сура: Сажда сураси
وَأَمَّا ٱلَّذِينَ فَسَقُواْ فَمَأۡوَىٰهُمُ ٱلنَّارُۖ كُلَّمَآ أَرَادُوٓاْ أَن يَخۡرُجُواْ مِنۡهَآ أُعِيدُواْ فِيهَا وَقِيلَ لَهُمۡ ذُوقُواْ عَذَابَ ٱلنَّارِ ٱلَّذِي كُنتُم بِهِۦ تُكَذِّبُونَ
Куфру маъсиятлар ила Аллоҳга итоатсизлик қилганларга эса Қиёмат куни тайёрлаб қўйилган жой дўзах бўлади. Унда абадий қоладилар. Қачон ундан чиқмоқчи бўлсалар, унга яна қайтариладилар ва уларга шундай дейилади: "Дўзах азобини тотинглар. Пайғамбарларингиз ундан огоҳлантирган пайтида қулоқ солмасдан, уни ёлғон, деган эдингиз".
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• إيمان الكفار يوم القيامة لا ينفعهم؛ لأنها دار جزاء لا دار عمل.
Қиёмат куни кофирларнинг иймон келтиришидан фойда йўқ. Чунки охират амал диёри эмас, жазо ёки мукофот диёридир.

• خطر الغفلة عن لقاء الله يوم القيامة.
Қиёмат куни Аллоҳ билан бўладиган учрашувдан ғафлатда қолиш нақадар хатарли.

• مِن هدي المؤمنين قيام الليل.
Мўмин ҳидоят топганининг бир кўриниши кечаси бедор бўлиб, намоз ўқишидир.

 
Маънолар таржимаси Оят: (20) Сура: Сажда сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш