Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (49) Сура: Аҳзоб сураси
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِذَا نَكَحۡتُمُ ٱلۡمُؤۡمِنَٰتِ ثُمَّ طَلَّقۡتُمُوهُنَّ مِن قَبۡلِ أَن تَمَسُّوهُنَّ فَمَا لَكُمۡ عَلَيۡهِنَّ مِنۡ عِدَّةٖ تَعۡتَدُّونَهَاۖ فَمَتِّعُوهُنَّ وَسَرِّحُوهُنَّ سَرَاحٗا جَمِيلٗا
Эй Аллоҳга иймон келтирган ва шариатига амал қиладиган мўминлар, мўминаларни никоҳингизга олиб, ортидан улар билан қўшилмаган ҳолингизда талоқ қилсангизлар, сизлар учун уларнинг зиммасида идда бўлмас. Чунки уларнинг бачадони тоза экани ўз-ўзидан аён. Уларни қурбингиз етганича мол-дунёдан баҳраманд қилинг. Токи, талоқ туфайли яраланган қалбларига малҳам бўлсин. Уларни озор бермасдан, чиройли тарзда уйларига кузатиб қўйинглар.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• الصبر على الأذى من صفات الداعية الناجح.
Озорга сабр қилиш даъватчига хос сифат. Шу сифат билан у муваффақият қозонади.

• يُنْدَب للزوج أن يعطي مطلقته قبل الدخول بها بعض المال جبرًا لخاطرها.
Эр ҳали қўшилмасдан аёлини талоқ қилса, уни мол-давлатидан баҳраманд этсин. Токи, шу иши унинг яраланган қалбига малҳам бўлсин.

• خصوصية النبي صلى الله عليه وسلم بجواز نكاح الهبة، وإن لم يحدث منه.
Ўзини бағишлаган аёлни никоҳига олиш фақат Пайғамбаргагина рухсат этилган. Гарчи Пайғамбар бу ишни қилмаган бўлса-да.

 
Маънолар таржимаси Оят: (49) Сура: Аҳзоб сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш