Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (3) Сура: Сабаъ сураси
وَقَالَ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ لَا تَأۡتِينَا ٱلسَّاعَةُۖ قُلۡ بَلَىٰ وَرَبِّي لَتَأۡتِيَنَّكُمۡ عَٰلِمِ ٱلۡغَيۡبِۖ لَا يَعۡزُبُ عَنۡهُ مِثۡقَالُ ذَرَّةٖ فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَلَا فِي ٱلۡأَرۡضِ وَلَآ أَصۡغَرُ مِن ذَٰلِكَ وَلَآ أَكۡبَرُ إِلَّا فِي كِتَٰبٖ مُّبِينٖ
Аллоҳга куфр келтирганлар: "Бизга Қиёмат келмас", дедилар. Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Йўқ! Аллоҳга қасамки, у аниқ келади. Лекин унинг қачон келишини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Аллоҳ Қиёматга алоқадор ғайб ишларини ҳам, бошқа нарсаларни ҳам Билгувчи Зотдир. Осмонлару ердаги бирон зарра ҳам, бир чумоли ҳам, шулардан кичикроқ нарса ҳам, каттароқ нарса ҳам У Зотнинг эътиборидан четда қолмас. То Қиёматгача бўладиган ишларнинг ҳаммаси Очиқ Китобда, яъни, Лавҳул-Маҳфузда ёзиб қўйилган.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• سعة علم الله سبحانه المحيط بكل شيء.
Аллоҳнинг илми ҳамма-ҳамма нарсани қамраб олган.

• فضل أهل العلم.
Аҳли илмнинг ўзига хос фазли бор.

• إنكار المشركين لبعث الأجساد تَنَكُّر لقدرة الله الذي خلقهم.
Мушриклар қайта тирилишни инкор этишлари билан Аллоҳнинг яратишга Қодир Зот эканини тан олмаётган ҳисобланадилар.

 
Маънолар таржимаси Оят: (3) Сура: Сабаъ сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш