Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (31) Сура: Сабаъ сураси
وَقَالَ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ لَن نُّؤۡمِنَ بِهَٰذَا ٱلۡقُرۡءَانِ وَلَا بِٱلَّذِي بَيۡنَ يَدَيۡهِۗ وَلَوۡ تَرَىٰٓ إِذِ ٱلظَّٰلِمُونَ مَوۡقُوفُونَ عِندَ رَبِّهِمۡ يَرۡجِعُ بَعۡضُهُمۡ إِلَىٰ بَعۡضٍ ٱلۡقَوۡلَ يَقُولُ ٱلَّذِينَ ٱسۡتُضۡعِفُواْ لِلَّذِينَ ٱسۡتَكۡبَرُواْ لَوۡلَآ أَنتُمۡ لَكُنَّا مُؤۡمِنِينَ
Аллоҳга куфр келтирганлар: "Муҳаммад ўзига нозил қилинганлигини иддао қилаётган бу Қуръонга ҳам, олдинги самовий китобларга ҳам иймон келтирмаймиз", дедилар. Эй Пайғамбар, Қиёмат кунида золимларнинг Парвардигорлари ҳузурида ҳибсга олиниб, бир-бирларига гап қайтараётганларини кўрсангиз эди. Ҳаммаси бир-бирини айблаб, жавобгарликни ўзидан бошқасига ағдаришга уринади. Бу дунёда тобе бўлиб юрган бечоралари ҳожаларига қараб: "Сизлар бизни йўлдан урмаганингизда эди, биз Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига иймон келтирган бўлар эдик", деб қоладилар.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• التلطف بالمدعو حتى لا يلوذ بالعناد والمكابرة.
Даъват мулойим тарзда олиб борилмоғи лозим. Токи, тингловчи ўзини катта олиб, ундан юз ўгириб кетмасин.

• صاحب الهدى مُسْتَعْلٍ بالهدى مرتفع به، وصاحب الضلال منغمس فيه محتقر.
Ҳидоят топган одам шу ҳидояти билан олийдир. Залолатдаги кимса эса шу залолати билан пастдир, ҳақирдир.

• شمول رسالة النبي صلى الله عليه وسلم للبشرية جمعاء، والجن كذلك.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг рисолати бутун башариятни қамраб олган. Жумладан, жинларни ҳам.

 
Маънолар таржимаси Оят: (31) Сура: Сабаъ сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш