Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (14) Сура: Фотир сураси
إِن تَدۡعُوهُمۡ لَا يَسۡمَعُواْ دُعَآءَكُمۡ وَلَوۡ سَمِعُواْ مَا ٱسۡتَجَابُواْ لَكُمۡۖ وَيَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ يَكۡفُرُونَ بِشِرۡكِكُمۡۚ وَلَا يُنَبِّئُكَ مِثۡلُ خَبِيرٖ
Бутларингизга дуо қилсангизлар, дуоларингизни эшитмайдилар. Эшитган тақдирда ҳам жавоб беролмайдилар. Чунки улар жонсиз нарсалардир. Қиёмат куни уларни шерик қилганларингизни инкор этадилар. Эй Пайғамбар, сизга ҳеч ким Аллоҳ субҳонаҳудек хабар бера олмас.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• تسخير البحر، وتعاقب الليل والنهار، وتسخير الشمس والقمر: من نعم الله على الناس، لكن الناس تعتاد هذه النعم فتغفل عنها.
Денгизнинг бўйсундириб қўйилгани, кеча ва кундузнинг алмашиниб туриши, қуёш ва ойнинг беминнат хизмат қилиши Аллоҳнинг инсонларга ато этган неъматларидир. Лекин одамларга одат бўлиб қолгани учун уларга бепарво қарайдилар.

• سفه عقول المشركين حين يدعون أصنامًا لا تسمع ولا تعقل.
Эшитмайдиган ақли йўқ бутларга ибодат қилиш ҳамоқатдир.

• الافتقار إلى الله صفة لازمة للبشر، والغنى صفة كمال لله.
Инсон ҳар доим Аллоҳга муҳтож. Бу эҳтиёж унинг ажралмас қисмидир. Беҳожатлик эса Аллоҳга хос.

• تزكية النفس عائدة إلى العبد؛ فهو يحفظها إن شاء أو يضيعها.
Банда нафсини гуноҳлардан покласа, ўзига фойда. Зеро, нафс уники. Истаса поклайди, истаса булғайди.

 
Маънолар таржимаси Оят: (14) Сура: Фотир сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш