Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (73) Сура: Ёсин сураси
وَلَهُمۡ فِيهَا مَنَٰفِعُ وَمَشَارِبُۚ أَفَلَا يَشۡكُرُونَ
Улар учун ўша ҳайвонларда миниш ва ейишдан бошқа яна кўп фойдалар ҳам бор. Уларнинг юнгларидан, териларидан, ёғларидан ҳам фойдаланадилар. Масалан, кийимлар, тўшаклар тикадилар. Улар учун ўша ҳайвонларда ичимликлар ҳам бор. Масалан, сутларидан ичадилар. Шунча неъматларни ато этган Аллоҳга шукр қилмайдиларми?
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• من فضل الله ونعمته على الناس تذليل الأنعام لهم، وتسخيرها لمنافعهم المختلفة.
Аллоҳ Ўз фазли ила ҳайвонларни инсонларга бўйсундириб берди. Одамлар уларни ўз манафаатлари йўлида ишлатадилар.

• وفرة الأدلة العقلية على يوم القيامة وإعراض المشركين عنها.
Қиёмат кунининг содир бўлишига етарли далиллар бўлишига қарамай, мушриклар уни тан олишдан бош тортадилар.

• من صفات الله تعالى أن علمه تعالى محيط بجميع مخلوقاته في جميع أحوالها، في جميع الأوقات، ويعلم ما تنقص الأرض من أجساد الأموات وما يبقى، ويعلم الغيب والشهادة.
Аллоҳ таолонинг сифатларидан бири шуки, У Зот ҳамма махлуқотларнинг ҳамма ҳолатларидан Хабардор бўлиб, ҳаммасини жуда яхши билиб туради. Ғайбу шаҳодатни ҳам, яъни, кўриниб тургану парда ортидагини ҳам, замин қайси мурдаларни ютиб юбориши-ю, қайсиларини олиб қолишини ҳам, ҳамма-ҳаммасини билади.

 
Маънолар таржимаси Оят: (73) Сура: Ёсин сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш