Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (102) Сура: Соффот сураси
فَلَمَّا بَلَغَ مَعَهُ ٱلسَّعۡيَ قَالَ يَٰبُنَيَّ إِنِّيٓ أَرَىٰ فِي ٱلۡمَنَامِ أَنِّيٓ أَذۡبَحُكَ فَٱنظُرۡ مَاذَا تَرَىٰۚ قَالَ يَٰٓأَبَتِ ٱفۡعَلۡ مَا تُؤۡمَرُۖ سَتَجِدُنِيٓ إِن شَآءَ ٱللَّهُ مِنَ ٱلصَّٰبِرِينَ
Исмоил улғайиб, отасига етиб юра оладиган ёшга етгач, Иброҳим бир туш кўрди. Пайғамбарларнинг туши ваҳийдир. Иброҳим ўғлига тушини айтиб: "Тушимда сени сўяётган эканман. Бир ўйлаб кўр. Сен нима дейсан?", деди. Исмоил отасига шундай жавоб берди: "Отажон, Аллоҳ сизга нимани буюрган бўлса, ўша ишни қилаверинг. Мени Аллоҳнинг ҳукмига рози бўлиб, сабр қиладиганлар сафида кўрасиз".
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• من مظاهر الإنعام على نوح: نجاة نوح ومن آمن معه، وجعل ذريته أصول البشر والأعراق والأجناس، وإبقاء الذكر الجميل والثناء الحسن.
Нуҳ алайҳиссаломга ато этилган неъматлардан бири шуки, унинг ўзи ҳам, у билан бирга бўлган мўминлар ҳам нажот топдилар. Бутун башарият унинг зурриётидан таралди. У ҳақда гўзал хотира қолди. Ҳамма уни мақтаб гапирадиган бўлди.

• أفعال الإنسان يخلقها الله ويفعلها العبد باختياره.
Инсоннинг ишларини Аллоҳ яратади. Банда эса уларни ўз ихтиёри билан қилади.

• الذبيح بحسب دلالة هذه الآيات وترتيبها هو إسماعيل عليه السلام؛ لأنه هو المُبَشَّر به أولًا، وأما إسحاق عليه السلام فبُشِّر به بعد إسماعيل عليه السلام.
Оятлардаги далолат ва тартибга кўра қурбонлик қилиниши керак бўлган бола Исмоил алайҳиссаломдир. Чунки дастлаб у ҳақда хушхабар берилди. Исҳоқ алайҳиссалом ҳақида эса Исмоил алайҳиссаломдан кейин хушхабар берилган.

• قول إسماعيل: ﴿سَتَجِدُنِي إِن شَآءَ اْللهُ مِنَ اْلصَّابِرِينَ﴾ سبب لتوفيق الله له بالصبر؛ لأنه جعل الأمر لله.
Исмоил алайҳиссаломнинг: "Иншооллоҳ мени сабр қилгувчилардан топасиз", деган гапи сабабли Аллоҳ унга тавфиқ бериб, сабрга муваффақ айлади. Чунки у ишни Аллоҳга топшириб қўйди.

 
Маънолар таржимаси Оят: (102) Сура: Соффот сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш