Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (44) Сура: Зумар сураси
قُل لِّلَّهِ ٱلشَّفَٰعَةُ جَمِيعٗاۖ لَّهُۥ مُلۡكُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۖ ثُمَّ إِلَيۡهِ تُرۡجَعُونَ
Эй Пайғамбар, анави мушрикларга айтинг: "Шафоатнинг ҳаммаси ёлғиз Аллоҳникидир. Унинг изнисиз ҳеч ким ҳеч кимни шафоат қила олмас. Осмонлару ернинг мулки ҳам ёлғиз Уникидир. Кейин Қиёмат куни ҳисоб-китоб учун ёлғиз Унга қайтариласизлар. Бас, амалларингизга яраша жазо ёки мукофотингизни берур.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• النوم والاستيقاظ درسان يوميان للتعريف بالموت والبعث.
Уйқу ва уйғоқлик ўлим ва қайта тирилишдан дарс ўтгувчи ҳар кунги сабоқ.

• إذا ذُكِر الله وحده عند الكفار أصابهم ضيق وهمّ؛ لأنهم يتذكرون ما أمر به وما نهى عنه وهم معرضون عن هذا كله.
Ёлғиз Аллоҳ зикр қилинганда кофирларнинг юраклари сиқилиб кетади. Уларга Аллоҳнинг буйруқлари ва тақиқлари эслатилса, тинглашни истамайдилар, юз ўгириб кетадилар.

• يتمنى الكافر يوم القيامة افتداء نفسه بكل ما يملك مع بخله به في الدنيا، ولن يُقْبل منه.
Кофир бу дунёда ҳар қанча бахил бўлмасин, қиёмат куни бўлганда ҳамма нарсасини тўлаб бўлса ҳам жонини қутқариш орзусида бўлади. Лекин ундан ҳеч нарса қабул қилинмайди.

 
Маънолар таржимаси Оят: (44) Сура: Зумар сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш