Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (52) Сура: Зумар сураси
أَوَلَمۡ يَعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ يَبۡسُطُ ٱلرِّزۡقَ لِمَن يَشَآءُ وَيَقۡدِرُۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَٰتٖ لِّقَوۡمٖ يُؤۡمِنُونَ
Анави мушриклар деганларини дедилар ва билмадиларки, Аллоҳ Ўзи истаган одамга ризқни мўл қилиб беради. Синаш учун: шукр қиладими ёки нонкўрлик қиладими? Истаган одамига танг қилиб беради. Уни ҳам синаш учун: сабр қиладими ёки Аллоҳнинг қадаридан норози бўладими? Бу каби ризқнинг мўл ёки танг қилиб берилишида мўмин қавм учун Аллоҳнинг тадбирига далолат қилувчи белгилар бордир. Зеро, фақат мўминларгина бу белгилардан фойдалана оладилар. Кофирлар эса уларнинг ёнидан юз ўгириб ўтиб кетадилар.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• النعمة على الكافر استدراج.
Неъмат кофир учун истидрождир. Истидрож - қўйиб бериш, муҳлат бериш, тез жазоламасдан кўпроқ гуноҳ қилишига имкон бериб, охирида жазога тортиш. Арқонни узун ташлаб қўйишга тўғри келса керак.

• سعة رحمة الله بخلقه.
Аллоҳнинг Ўз махлуқотларига нисбатан раҳмати чексиз.

• الندم النافع هو ما كان في الدنيا، وتبعته توبة نصوح.
Фойдали надомат шу дунёда бўлади. Агар унга чин тавба эргашган бўлса.

 
Маънолар таржимаси Оят: (52) Сура: Зумар сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш