Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (119) Сура: Нисо сураси
وَلَأُضِلَّنَّهُمۡ وَلَأُمَنِّيَنَّهُمۡ وَلَأٓمُرَنَّهُمۡ فَلَيُبَتِّكُنَّ ءَاذَانَ ٱلۡأَنۡعَٰمِ وَلَأٓمُرَنَّهُمۡ فَلَيُغَيِّرُنَّ خَلۡقَ ٱللَّهِۚ وَمَن يَتَّخِذِ ٱلشَّيۡطَٰنَ وَلِيّٗا مِّن دُونِ ٱللَّهِ فَقَدۡ خَسِرَ خُسۡرَانٗا مُّبِينٗا
Уларни Сенинг тўғри йўлингдан оздираман, залолатни бўяб кўрсатадиган ёлғон ваъдалар билан хомхаёлларга мубтало қиламан, Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаромга айлантириш учун уларни чорваларнинг қулоқларини кесишга буюраман, Аллоҳ яратган нарсаларни асл табиатидан ўзгартириб-бузишга чорлайман". Ким шайтонни ўзига дўст тутиб, унга итоат этса, у аниқ-тиниқ зиёнга учрабди.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• أكثر تناجي الناس لا خير فيه، بل ربما كان فيه وزر، وقليل من كلامهم فيما بينهم يتضمن خيرًا ومعروفًا.
Одамларнинг аксар махфий суҳбатларида яхшилик йўқ. Аксинча, гуноҳ бўлиш эҳтимоли бор. Бундай суҳбатларда яхшилик бўлиши жуда камдан-кам учрайдиган ҳолат.

• معاندة الرسول صلى الله عليه وسلم ومخالفة سبيل المؤمنين نهايتها البعد عن الله ودخول النار.
Пайғамбар алайҳиссаломга қарши чиқиш ва мўминлар йўлига юрмасликнинг оқибати Аллоҳдан узоқлашиш ва дўзахга киришдир.

• كل الذنوب تحت مشيئة الله، فقد يُغفر لصاحبها، إلا الشرك، فلا يغفره الله أبدًا، إذا لم يتب صاحبه ومات عليه.
Ҳамма гуноҳлар Аллоҳнинг хоҳиш-иродаси остида. Истаган бандасини кечириб юбориши мумкин. Фақат ширк келтирган одам тавба қилмасдан ўлиб кетса, уни ҳеч қачон кечирмайди.

• غاية الشيطان صرف الناس عن عبادة الله تعالى، ومن أعظم وسائله تزيين الباطل بالأماني الغرارة والوعود الكاذبة.
Шайтоннинг мақсади одамларни Аллоҳ таолога ибодат қилишдан қайтариш. Бу йўлда у қўллайдиган энг катта воситалардан бири ёлғон ваъдалару сароб орзулар билан ноҳақликни бўяб кўрсатишдир.

 
Маънолар таржимаси Оят: (119) Сура: Нисо сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш