Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (65) Сура: Нисо сураси
فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤۡمِنُونَ حَتَّىٰ يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيۡنَهُمۡ ثُمَّ لَا يَجِدُواْ فِيٓ أَنفُسِهِمۡ حَرَجٗا مِّمَّا قَضَيۡتَ وَيُسَلِّمُواْ تَسۡلِيمٗا
Асло! Иш ўша мунофиқлар ўйлаганидек жўн эмас. Аллоҳ таоло Ўз Зотига қасам ичиб айтяптики, улар ораларидаги келишмовчиликларда Пайғамбар алайҳиссаломни, вафотларидан сўнг эса қолдирган шариатларини ўзларига ҳакам қилиб олмагунларича, кейин эса у зот чиқарган ҳукмдан диллари тўла таскин топиб, заррача оғринмасдан, шак-шубҳага бормасдан, тўла мамнуният билан қабул қилмагунларича ва зоҳирда ҳам, ботинда ҳам тўла бўйсуниб, таслим бўлмагунларича мўмин бўлмайдилар.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• الاحتكام إلى غير شرع الله والرضا به مناقض للإيمان بالله تعالى، ولا يكون الإيمان التام إلا بالاحتكام إلى الشرع، مع رضا القلب والتسليم الظاهر والباطن بما يحكم به الشرع.
Аллоҳнинг шариатидан бошқа жойдан ҳукм сўраш ва унга рози бўлиш иймонни синдиради. Иймон шариатни ҳакам қилиш ва унинг ҳукмини мамнуният ила қабул этиб, унга зоҳирда ҳам, ботинда ҳам тўла таслим бўлиш билангина камол топади.

• من أبرز صفات المنافقين عدم الرضا بشرع الله، وتقديم حكم الطواغيت على حكم الله تعالى.
Мунофиқларнинг энг кўзга кўринган сифатларидан бири Аллоҳнинг шариатига рози бўлмаслик ва шайтонларнинг ҳукмини ундан устун билишларидадир.

• النَّدْب إلى الإعراض عن أهل الجهل والضلالات، مع المبالغة في نصحهم وتخويفهم من الله تعالى.
Жаҳолат ва залолат аҳлига етарлича қизиқтириш билан ҳам, огоҳлантириш билан ҳам панду насиҳатлар қилинади. Аммо улар билан асло ошно бўлиш мумкин эмас. Улардан юз ўгириш лозим.

 
Маънолар таржимаси Оят: (65) Сура: Нисо сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш