Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (85) Сура: Нисо сураси
مَّن يَشۡفَعۡ شَفَٰعَةً حَسَنَةٗ يَكُن لَّهُۥ نَصِيبٞ مِّنۡهَاۖ وَمَن يَشۡفَعۡ شَفَٰعَةٗ سَيِّئَةٗ يَكُن لَّهُۥ كِفۡلٞ مِّنۡهَاۗ وَكَانَ ٱللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ مُّقِيتٗا
Ким одамларга яхшилик қилишга ҳаракат қилса, ўзига ҳам савобидан тегади. Ким бировларга ёмонлик қилиш пайида бўлса, ўзига ҳам унинг гуноҳидан бир улуш тегади. Аллоҳ инсон қилаётган ҳамма ишга гувоҳ бўлиб туради ва яқинда унинг жазо ё мукофотини беради. Демак, қайси бирингиз бир яхшилик бўлишига сабаб бўлсангиз, ўзингиз ҳам унинг савобидан баҳраманд бўласиз. Ким бирон ёмонлик юз беришига сабаб бўлса, унинг бир учи ўзига ҳам тегади.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• تدبر القرآن الكريم يورث اليقين بأنه تنزيل من الله؛ لسلامته من الاضطراب، ويظهر عظيم ما تضمنه من الأحكام.
Қуръони карим ҳақида тадаббур қилиш унинг Аллоҳ тарафидан нозил қилинганига бўлган иймонни мустаҳкамлайди. Зеро, каломуллоҳ иккиланишлардан, икки хилликлардан холидир. У қамраб олган ҳукмлар ўта-ўта залворлидир.

• لا يجوز نشر الأخبار التي تنشأ عنها زعزعة أمن المؤمنين، أو دبُّ الرعب بين صفوفهم.
Мўминларнинг тинчлигига путур етказадиган ёки дилларига ваҳима солиб, сафларини пароканда қиладиган хабарларни ёйиш жоиз эмас.

• التحدث بقضايا المسلمين والشؤون العامة المتصلة بهم يجب أن يصدر من أهل العلم وأولي الأمر منهم.
Мусулмонларнинг муаммоларини ва уларга алоқадор умумий ишларни гапириш олимлар ва раҳбарлар тарафидан бўлиши вожиб.

• مشروعية الشفاعة الحسنة التي لا إثم فيها ولا اعتداء على حقوق الناس، وتحريم كل شفاعة فيها إثم أو اعتداء.
Гуноҳ аралашмаган ва инсон ҳуқуқларига тажовуз қилинмаган ҳолдаги тарафкашлик шаръан жоиз. Гуноҳ ва тажовуз аралашган тарафкашлик эса ҳаром.

 
Маънолар таржимаси Оят: (85) Сура: Нисо сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш