Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (82) Сура: Ғофир сураси
أَفَلَمۡ يَسِيرُواْ فِي ٱلۡأَرۡضِ فَيَنظُرُواْ كَيۡفَ كَانَ عَٰقِبَةُ ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِمۡۚ كَانُوٓاْ أَكۡثَرَ مِنۡهُمۡ وَأَشَدَّ قُوَّةٗ وَءَاثَارٗا فِي ٱلۡأَرۡضِ فَمَآ أَغۡنَىٰ عَنۡهُم مَّا كَانُواْ يَكۡسِبُونَ
Анави ҳақни тан олмай, ёлғонга чиқараётганлар ер юзини айланиб, ўзларидан олдинги ҳақни тан олмаганларнинг оқибати қандай бўлгани ҳақида фикр юритмайдиларми?! Улар булардан кўра бойроқ, қудратлироқ ва ер юзида кўпроқ из қолдирган эди-ку! Аллоҳнинг азоби келган пайтда уларга мол-давлатлари ҳам, куч-қудратлари ҳам асқотмади-ку!
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• لله رسل غير الذين ذكرهم الله في القرآن الكريم نؤمن بهم إجمالًا.
Аллоҳнинг Қуръони Каримда зикр қилинмаган пайғамбарлари ҳам бор. Ҳаммасига иймони келтирамиз.

• من نعم الله تبيينه الآيات الدالة على توحيده.
Аллоҳнинг неъматларидан бири шуки, У Зот Ўзининг бирлигига далолат қилувчи белгиларни баён қилиб берган.

• خطر الفرح بالباطل وسوء عاقبته على صاحبه.
Ноҳақликка қувониш ўта хатарли. Унинг оқибати вой.

• بطلان الإيمان عند معاينة العذاب المهلك.
Азоб аниқ келиб қолган пайтда одамнинг "иймон келтирдим" дейишидан фойда бўлмас.

 
Маънолар таржимаси Оят: (82) Сура: Ғофир сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш