Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (13) Сура: Шўро сураси
۞ شَرَعَ لَكُم مِّنَ ٱلدِّينِ مَا وَصَّىٰ بِهِۦ نُوحٗا وَٱلَّذِيٓ أَوۡحَيۡنَآ إِلَيۡكَ وَمَا وَصَّيۡنَا بِهِۦٓ إِبۡرَٰهِيمَ وَمُوسَىٰ وَعِيسَىٰٓۖ أَنۡ أَقِيمُواْ ٱلدِّينَ وَلَا تَتَفَرَّقُواْ فِيهِۚ كَبُرَ عَلَى ٱلۡمُشۡرِكِينَ مَا تَدۡعُوهُمۡ إِلَيۡهِۚ ٱللَّهُ يَجۡتَبِيٓ إِلَيۡهِ مَن يَشَآءُ وَيَهۡدِيٓ إِلَيۡهِ مَن يُنِيبُ
Нуҳга нимани етказиш ва нимага амал қилишни буюрган бўлса, сизларга ҳам диндан ўшани шариат айлади. Эй Пайғамбар, сизга ваҳий қилганимиз, шунингдек, Иброҳим, Мусо ва Ийсога буюрганимиз шуки, динни барпо қилинглар ва унда гуруҳ-гуруҳларга бўлиниб кетманглар. Мушрикларга сиз даъват этаётган Аллоҳни ягона илоҳ деб билиш ва Ундан бошқага ибодат қилмаслик оғирлик қилди. Аллоҳ Ўзи истаган бандасини танлаб олиб, унинг тоат-ибодат қилишига тавфиқ беради. Ўзига тавба ва илтижо қилган бандасини ҳидоят қилади.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• دين الأنبياء في أصوله دين واحد.
Асл эътибори билан ҳамма пайғамбарларнинг дини бир дин.

• أهمية وحدة الكلمة، وخطر الاختلاف فيها.
Якдиллик, бирдамлик ўта муҳим. Ихтилоф, тарқоқлик эса ўта хатарли.

• من مقومات نجاح الدعوة إلى الله: صحة المبدأ، والاستقامة عليه، والبعد عن اتباع الأهواء، والعدل، والتركيز على المشترك، وترك الجدال العقيم، والتذكير بالمصير المشترك.
Даъват муваффақият қозониши учун қуйидаги омиллар ўта муҳим: тўғри йўл танлаш, барқарор бўлиш, ҳавойи нафсларга эргашмаслик, адолат қилиш, муштаракликка алоҳида эътибор қаратиш, муштарак оқибатни эслатиш ва кераксиз талашиб-тортишишни тарк этиш.

 
Маънолар таржимаси Оят: (13) Сура: Шўро сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш