Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (5) Сура: Шўро сураси
تَكَادُ ٱلسَّمَٰوَٰتُ يَتَفَطَّرۡنَ مِن فَوۡقِهِنَّۚ وَٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ يُسَبِّحُونَ بِحَمۡدِ رَبِّهِمۡ وَيَسۡتَغۡفِرُونَ لِمَن فِي ٱلۡأَرۡضِۗ أَلَآ إِنَّ ٱللَّهَ هُوَ ٱلۡغَفُورُ ٱلرَّحِيمُ
Аллоҳнинг буюклигидан шу қадар улкан ва баланд осмонлар ёрилиб кетай дейди. Фаришталар эса У Зотни улуғлаб, ҳамду тасбеҳлар айтиб, ердагилар учун Аллоҳдан мағфират сўрайдилар. Огоҳ бўлингизким, Аллоҳ тавба қилган бандалари учун Мағфиратли ва Марҳаматли Зотдир.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• عظمة الله ظاهرة في كل شيء.
Ҳар бир нарсада Аллоҳнинг буюклиги кўриниб туради.

• دعاء الملائكة لأهل الإيمان بالخير.
Фаришталар мўминлар ҳақига дуои хайр қиладилар.

• القرآن والسُنَّة مرجعان للمؤمنين في شؤونهم كلها، وبخاصة عند الاختلاف.
Мўминлар учун ҳамма ишларида, хусусан, ихтилоф чоғида мурожаат қилинадиган икки манба бор. Улар Қуръон ва суннатдир.

• الاقتصار على إنذار أهل مكة ومن حولها؛ لأنهم مقصودون بالرد عليهم لإنكارهم رسالته صلى الله عليه وسلم وهو رسول للناس كافة كما قال تعالى: ﴿وَمَآ أَرسَلنُّكَ إلَّا كافةً لِّلنَّاس...﴾، (سبأ: 28).
Оятларда Макка аҳли ва унинг атрофидагиларни огоҳлантириш билан чекланяпти. Чунки Муҳаммад алайҳиссолату вассаломнинг бутун инсониятга пайғамбар бўлиб юборилганини айнан ўшалар инкор этяптилар. Аллоҳ таоло айтади: "Биз сизни ҳамма одамларга юбордик".

 
Маънолар таржимаси Оят: (5) Сура: Шўро сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш