Check out the new design

Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Каримнинг мухтасар тафсирининг ўзбекча таржимаси * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (53) Сура: Шўро
صِرَٰطِ ٱللَّهِ ٱلَّذِي لَهُۥ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَا فِي ٱلۡأَرۡضِۗ أَلَآ إِلَى ٱللَّهِ تَصِيرُ ٱلۡأُمُورُ
Осмонлару ердаги ҳамма мулкнинг эгаси бўлган Аллоҳнинг йўлига. Ҳамма-ҳаммасининг эгаси. Ўзи яратган, Ўзи эгалик қилади, Ўзи бошқаради. Ҳамма ишларнинг тақдири ҳам, тадбири ҳам ёлғиз Аллоҳга қайтади, ҳавола қилинади.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• سمي الوحي روحًا لأهمية الوحي في هداية الناس، فهو بمنزلة الروح للجسد.
Ваҳий жон деб аталяпти. Зеро, у жасаддаги жон кабидир. Одамларни тўғри йўлга бошлашда ваҳийнинг аҳамияти ўлик жасадга жон киритишдек муҳим.

• الهداية المسندة إلى الرسول صلى الله عليه وسلم هي هداية الإرشاد لا هداية التوفيق.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳидоят қилишлари тавфиқ ҳидояти эмас, иршод ҳидоятидир. Яъни, у зот тўғри йўлни кўрсатиб, унга йўллаб қўя олади, холос. Тавфиқни эса ёлғиз Аллоҳ беради.

• ما عند المشركين من توحيد الربوبية لا ينفعهم يوم القيامة.
Мушрикларнинг парвардигорлик (рубубият) тавҳидини тан олишлари Қиёмат куни асқотмайди.

 
Маънолар таржимаси Оят: (53) Сура: Шўро
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Каримнинг мухтасар тафсирининг ўзбекча таржимаси - Таржималар мундарижаси

Тафсир маркази томонидан нашр этилган.

Ёпиш