Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (49) Сура: Зухруф сураси
وَقَالُواْ يَٰٓأَيُّهَ ٱلسَّاحِرُ ٱدۡعُ لَنَا رَبَّكَ بِمَا عَهِدَ عِندَكَ إِنَّنَا لَمُهۡتَدُونَ
Улар азобга гирифтор бўлишгач, Мусо алайҳиссаломга: " Эй сеҳргар, (Бу ерда "сеҳргар" сўзи ерга уриш эмас, улуғлаш маъносида келяпти. Чунки у пайтларда сеҳргарлар ҳамма ҳурмат қиладиган энг обрўли одамлар бўлишган), Парвардигоринг сенга, агар биз иймон келтирсак, азобни бартараф этишини ваъда қилганди. Шу ваъдаси ҳаққи Унга биз учун дуо қил. Агар биздан бу балони даф қилса, биз албатта тўғри йўлга юрамиз", дедилар.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• نَكْث العهود من صفات الكفار.
Аҳдни бузиш кофирлар сифатидир.

• الفاسق خفيف العقل يستخفّه من أراد استخفافه.
Фосиқнинг ақли калта бўлади. Уни истаган одам лақиллатиши мумкин.

• غضب الله يوجب الخسران.
Аллоҳнинг ғазабини келтириш ҳалокатга олиб боради.

• أهل الضلال يسعون إلى تحريف دلالات النص القرآني حسب أهوائهم.
Залолат аҳли қуръоний ҳужжат маъноларини ўз истаклари сари буришга ҳаракат қиладилар.

 
Маънолар таржимаси Оят: (49) Сура: Зухруф сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш