Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (22) Сура: Жосия сураси
وَخَلَقَ ٱللَّهُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ بِٱلۡحَقِّ وَلِتُجۡزَىٰ كُلُّ نَفۡسِۭ بِمَا كَسَبَتۡ وَهُمۡ لَا يُظۡلَمُونَ
Аллоҳ осмонлару ерни етук ҳикмат ила яратди. Уларни беҳудага яратмади. Токи, ҳар бир жон яхшилик қиладими, ёмонлик қиладими, қилмишига яраша жазо ёки мукофотини олсин. Аллоҳ уларга зулм қилмайди. Яхшиликларини камайтириб қўймайди, ёмонликларини ошириб ҳам юбормайди.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• العفو والتجاوز عن الظالم إذا لم يُظهر الفساد في الأرض، ويَعْتَدِ على حدود الله؛ خلق فاضل أمر الله به المؤمنين إن غلب على ظنهم العاقبة الحسنة.
Ер юзида ошкора бузуқлик қилмаган, Аллоҳ белгилаб қўйган ҳадлардан ошмаган золимни кечириб юбориш фазилатли хулқдир. Аллоҳ мўминни шундай қилишга буюради. Хуллас, мўмин киши кечириб юбориш яхши натижага олиб боради, деган гумонда бўлса, кечириб юборсин.

• وجوب اتباع الشرع والبعد عن اتباع أهواء البشر.
Шариатга эргашиш ва одамларнинг ҳавойи нафсларига эргашмаслик вожиб.

• كما لا يستوي المؤمنون والكافرون في الصفات، فلا يستوون في الجزاء.
Мўминлар билан кофирлар таърифу тавсифда ҳам, жазо ёки мукофот олишда ҳам баробар эмас.

• خلق الله السماوات والأرض وفق حكمة بالغة يجهلها الماديون الملحدون.
Аллоҳ осмонлару ерни бир етук ҳикмат билан яратди. Уни худосиз даҳрийлар англамайдилар.

 
Маънолар таржимаси Оят: (22) Сура: Жосия сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш