Check out the new design

Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Каримнинг мухтасар тафсирининг ўзбекча таржимаси * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (19) Сура: Аҳқоф
وَلِكُلّٖ دَرَجَٰتٞ مِّمَّا عَمِلُواْۖ وَلِيُوَفِّيَهُمۡ أَعۡمَٰلَهُمۡ وَهُمۡ لَا يُظۡلَمُونَ
Ҳар икки гуруҳ учун, дўзахийлар учун ҳам, жаннатийлар учун қилган ишларига яраша даражалар бор. Жаннтийлар олий даражаларда бўлсалар, дўзахийлар қуйи даражаларда бўладилар. Аллоҳ уларнинг қилган амалларига яраша жазолайди ёки мукофотлайди. Қиёмат куни уларга зулм қилинмайди. Яхшиликлари камайтириб юборилмайди, ёмонликлари кўпайтириб юборилмайди.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• بيان مكانة بِرِّ الوالدين في الإسلام، بخاصة في حق الأم، والتحذير من العقوق.
Оятларда ота-онага, айниқса, онага яхшилик қилишнинг Исломдаги ўрни баён қилиняпти ва уларга оқ бўлишдан эҳтиётлантириляпти.

• بيان خطر التوسع في ملاذّ الدنيا؛ لأنها تشغل عن الآخرة.
Дунё лаззатларига берилиб кетиш ўта хатарлидир. Чунки бу иш охират учун тайёргарлик кўришдан чалғитиб юборади.

• بيان الوعيد الشديد لأصحاب الكبر والفسوق.
Такаббурлик ва фосиқлик қилганларга қаттиқ азоб ваъда қилинган.

 
Маънолар таржимаси Оят: (19) Сура: Аҳқоф
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Каримнинг мухтасар тафсирининг ўзбекча таржимаси - Таржималар мундарижаси

Тафсир маркази томонидан нашр этилган.

Ёпиш