Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (28) Сура: Аҳқоф сураси
فَلَوۡلَا نَصَرَهُمُ ٱلَّذِينَ ٱتَّخَذُواْ مِن دُونِ ٱللَّهِ قُرۡبَانًا ءَالِهَةَۢۖ بَلۡ ضَلُّواْ عَنۡهُمۡۚ وَذَٰلِكَ إِفۡكُهُمۡ وَمَا كَانُواْ يَفۡتَرُونَ
Аллоҳни қўйиб, ўша худо қилиб олган бутлари уларга ёрдам берармикин?! Ибодатлару қурбонликлар билан уларга сиғинаётган эдилар-ку! Асло. Ҳеч қачон ёрдам бера олмайдилар. Аксинча, уларга энг муҳтож бўлган пайтларида улар кўзга кўринмай қоладилар. Бу уларнинг ёлғонлари ва уйдирмаларидан бошқа нарса эмас. Улар, бу бутлар фойда беради, Аллоҳнинг ҳузурида шафоат қилади, деб ўзларини ўзлари алдаб юрибдилар.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• لا علم للرسل بالغيب إلا ما أطلعهم ربهم عليه منه.
Пайғамбарлар ғайбни билмайдилар. Аллоҳ билдирганинигина биладилар.

• اغترار قوم هود حين ظنوا العذاب النازل بهم مطرًا، فلم يتوبوا قبل مباغتته لهم.
Ҳуд қавми келаётган азобни ёмғир, деб ўйлаб, алданиб қолдилар ва тавба қилмадилар.

• قوة قوم عاد فوق قوة قريش، ومع ذلك أهلكهم الله.
Од қавми Қурайшдан кўра қудратлироқ эди. Шундай бўлса ҳам Аллоҳ уларни ҳалок этди.

• العاقل من يتعظ بغيره، والجاهل من يتعظ بنفسه.
Оқил бошқалардан ибрат олади, нодон эса ўзидан.

 
Маънолар таржимаси Оят: (28) Сура: Аҳқоф сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш