Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (105) Сура: Моида сураси
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ عَلَيۡكُمۡ أَنفُسَكُمۡۖ لَا يَضُرُّكُم مَّن ضَلَّ إِذَا ٱهۡتَدَيۡتُمۡۚ إِلَى ٱللَّهِ مَرۡجِعُكُمۡ جَمِيعٗا فَيُنَبِّئُكُم بِمَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ
Эй иймон келтирганлар, ўзингизга қарангиз ва ўзингизни ўнглаб олингиз. Агар ўзингиз ҳидоятда бўлсангиз, сўзингизга қулоқ солмаганлар ва йўлдан озганлар сизга зарар қила олмайди. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаришингиз ҳидоятда эканингизнинг бир нишонасидир. Қиёмат кунида борар жойингиз ёлғиз Аллоҳгадир. Ўшанда бу дунёда қилган амалларингизни ўзингизга айтиб-кўрсатиб, ўшанга яраша жазо ёки мукофотингизни беради.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• إذا ألزم العبد نفسه بطاعة الله، وأمر بالمعروف ونهى عن المنكر بحسب طاقته، فلا يضره بعد ذلك ضلال أحد، ولن يُسْأل عن غيره من الناس، وخاصة أهل الضلال منهم.
Банда Аллоҳга тоат қилишда бардавом, барқарор бўлиб, кучи етганича яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариб бораверса, бошқаларнинг адашгани унга зарар қилмайди. Бошқа одамлар, хусусан, залолат йўлини тутганлар учун жавобгар бўлмайди.

• الترغيب في كتابة الوصية، مع صيانتها بإشهاد العدول عليها.
Васиятни ёзиб, уни одил кишиларнинг гувоҳлиги билан сақлаб қўйишга тарғиб қилиняпти.

• بيان الصورة الشرعية لسؤال الشهود عن الوصية.
Гувоҳлардан васият ҳақида сўрашнинг шаръий тарзи баён қилиняпти.

 
Маънолар таржимаси Оят: (105) Сура: Моида сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш