Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (19) Сура: Моида сураси
يَٰٓأَهۡلَ ٱلۡكِتَٰبِ قَدۡ جَآءَكُمۡ رَسُولُنَا يُبَيِّنُ لَكُمۡ عَلَىٰ فَتۡرَةٖ مِّنَ ٱلرُّسُلِ أَن تَقُولُواْ مَا جَآءَنَا مِنۢ بَشِيرٖ وَلَا نَذِيرٖۖ فَقَدۡ جَآءَكُم بَشِيرٞ وَنَذِيرٞۗ وَٱللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٞ
Эй аҳли китоб - яҳудий ва насронийлар, олдинги пайғамбарлардан узилиш бўлиб, янги бир рисолат келишига жуда қаттиқ эҳтиёж туғилган бир даврда сизларга Муҳаммад алайҳиссалом пайғамбар бўлиб келди. Токи, бизга Аллоҳнинг савоби ҳақида хушхабар элтадиган, азобидан эса огоҳлантирадиган бир пайғамбар келмаган эди-да, дея узр айтолмай қолинглар. Сизларга Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг савоби ҳақида хушхабар берувчи, азобидан эса огоҳлантирувчи бўлиб келди. Аллоҳ ҳар нарсага Қодирдир. Унинг қўлидан келмайдиган иш йўқ. Пайғамбарларни ва уларнинг хотами Муҳаммад алайҳиссаломни юбориши ҳам қудратининг бир кўринишидир.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• تعذيب الله تعالى لكفرة بني إسرائيل بالمسخ وغيره يوجب إبطال دعواهم في كونهم أبناء الله وأحباءه.
Бани Исроил, биз Аллоҳнинг ўғиллари ва севимли бандаларимиз, дея даъво қиладилар. Аллоҳ таолонинг улар орасидаги кофирларни азоблаши бу даъвони пучга чиқаради.

• التوكل على الله تعالى والثقة به سبب لاستنزال النصر.
Аллоҳга таваккал қилиш ва У Зотга қаттиқ ишониб иш қилиш нусрат келишига сабаб бўлади.

• جاءت الآيات لتحذر من الأخلاق الرديئة التي كانت عند بني إسرائيل.
Оятлар Бани Исроилдаги разил ахлоқлардан огоҳлантириб келяпти.

• الخوف من الله سبب لنزول النعم على العبد، ومن أعظمها نعمة طاعته سبحانه.
Аллоҳдан қўрқиш бандага неъматлар ёғилишига сабаб бўлади. Бу неъматларнинг энг улуғи Аллоҳга итоат этиш неъматидир.

 
Маънолар таржимаси Оят: (19) Сура: Моида сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш