Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (25) Сура: Ҳадид сураси
لَقَدۡ أَرۡسَلۡنَا رُسُلَنَا بِٱلۡبَيِّنَٰتِ وَأَنزَلۡنَا مَعَهُمُ ٱلۡكِتَٰبَ وَٱلۡمِيزَانَ لِيَقُومَ ٱلنَّاسُ بِٱلۡقِسۡطِۖ وَأَنزَلۡنَا ٱلۡحَدِيدَ فِيهِ بَأۡسٞ شَدِيدٞ وَمَنَٰفِعُ لِلنَّاسِ وَلِيَعۡلَمَ ٱللَّهُ مَن يَنصُرُهُۥ وَرُسُلَهُۥ بِٱلۡغَيۡبِۚ إِنَّ ٱللَّهَ قَوِيٌّ عَزِيزٞ
Элчиларимизни ёрқин ҳужжатлар ва аниқ далиллар билан юбордик. Улар билан бирга китобни ва мезонни ҳам нозил қилдик. Токи одамлар адолат билан турсинлар. Темирни ҳам туширдик. Унда катта куч бор. Ундан қуроллар ясалади ва темир саноатида одамлар учун кўп фойдалар бор. Аллоҳ Ўзига ғоибона ёрдам берган одамни билиш учун шу ишларни қилди. Аллоҳ қудратлидир ва азиздирки, ҳеч ким ундан ғолиб бўла олмас. Унинг қўлидан келмайдиган бирон иш йўқ.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• الحق لا بد له من قوة تحميه وتنشره.
Ҳақиқатнинг ўзини ҳимоя қиладиган ва атрофга тарқатадиган ўз куч-қудрати бўлмоғи лозим.

• بيان مكانة العدل في الشرائع السماوية.
Самовий шариатларда адолатнинг ўз ўрни, мартабаси бор.

• صلة النسب بأهل الإيمان والصلاح لا تُغْنِي شيئًا عن الإنسان ما لم يكن هو مؤمنًا.
Агар одамнинг ўзи мўмин бўлмаса, унга мўмин қариндошлари борлиги заррача асқотмайди.

• بيان تحريم الابتداع في الدين.
Оятларда динда бидъат пайдо қилишнинг ҳаромлиги баён қилиняпти.

 
Маънолар таржимаси Оят: (25) Сура: Ҳадид сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш