Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (25) Сура: Анъом сураси
وَمِنۡهُم مَّن يَسۡتَمِعُ إِلَيۡكَۖ وَجَعَلۡنَا عَلَىٰ قُلُوبِهِمۡ أَكِنَّةً أَن يَفۡقَهُوهُ وَفِيٓ ءَاذَانِهِمۡ وَقۡرٗاۚ وَإِن يَرَوۡاْ كُلَّ ءَايَةٖ لَّا يُؤۡمِنُواْ بِهَاۖ حَتَّىٰٓ إِذَا جَآءُوكَ يُجَٰدِلُونَكَ يَقُولُ ٱلَّذِينَ كَفَرُوٓاْ إِنۡ هَٰذَآ إِلَّآ أَسَٰطِيرُ ٱلۡأَوَّلِينَ
Эй Пайғамбар, Қуръон ўқиган пайтингизда мушриклардан сизга қулоқ соладиганлари ҳам бор. Лекин улар эшитган оятларидан фойдалана олмайдилар. Чунки Биз уларнинг дилларини пардалаб қўйганмиз. Энди улар саркашликлари ва юз ўгирганлари сабабли Қуръонни англай олмайдилар. Қулоқларини ҳам оғир қилиб қўйдик. Энди уларга фойдали гап кирмайди. Ҳар қанча очиқ ҳужжатлару ёрқин далиллар бўлмасин, улар барибир иймон келтирмайдилар. Ҳатто талашиб-тортишиш учун олдингизга келганларида ҳам: "Сен олиб келган нарса олдингиларнинг афсоналаридан олинган", дейдилар.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• بيان الحكمة في إرسال النبي عليه الصلاة والسلام بالقرآن، من أجل البلاغ والبيان، وأعظم ذلك الدعوة لتوحيد الله.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг Қуръон билан юборилишларидаги ҳикмат баён қилиняпти. Зеро, ундаги балоғату фасоҳат Аллоҳнинг ягоналигига даъват қилишда жуда катта рол ўйнайди.

• نفي الشريك عن الله تعالى، ودحض افتراءات المشركين في هذا الخصوص.
Аллоҳ таолодан ҳар қандай шерик рад этиляпти. Мушрикларнинг бу борадаги тўқималари маҳв этиляпти.

• بيان معرفة اليهود والنصارى للنبي عليه الصلاة والسلام، برغم جحودهم وكفرهم.
Яҳудий ва насронийларнинг саркашлигу куфрда барқарор бўлишларига қарамасдан Пайғамбар алайҳиссаломни жуда яхши таниганлари баён қилиняпти.

 
Маънолар таржимаси Оят: (25) Сура: Анъом сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш