Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (32) Сура: Анъом сураси
وَمَا ٱلۡحَيَوٰةُ ٱلدُّنۡيَآ إِلَّا لَعِبٞ وَلَهۡوٞۖ وَلَلدَّارُ ٱلۡأٓخِرَةُ خَيۡرٞ لِّلَّذِينَ يَتَّقُونَۚ أَفَلَا تَعۡقِلُونَ
Сизлар ёпишиб олган бу дунё ҳаёти Аллоҳнинг ризоси йўлида ҳаракат қилмайдиганлар учун бир нафаслик ўйин-кулги, чалғишдан бошқа нарса эмас. Аллоҳдан тақво қилиб, иймон келтирган, буюрилган амалларни бажарган ҳамда ширк ва маъсият каби тақиқланган ишлардан тийилган зотлар учун эса охират диёри яхшироқдир. Эй мушриклар, ақлингизни ишлатиб, иймонга келсангиз ва яхши амалларни қилсангиз бўлмайдими?
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• من عدل الله تعالى أنه يجمع العابد والمعبود والتابع والمتبوع في عَرَصات القيامة ليشهد بعضهم على بعض.
Қиёматда обиду маъбудни, эргашувчию эргаштирувчини бир майдонга тўплаб, бир-бирлари билан кўриштириши Аллоҳнинг адолатидандир.

• ليس كل من يسمع القرآن ينتفع به، فربما يوجد حائل مثل ختم القلب أو الصَّمَم عن الانتفاع أو غير ذلك.
Қуръонга қулоқ солган ҳар бир одам ҳам ундан фойда олавермайди. Қалбнинг муҳрланиши, эшитишни ёқтирмаслик каби тўсиқлар бўлиши ҳам мумкин.

• بيان أن المشركين وإن كانوا يكذبون في الظاهر فهم يستيقنون في دواخلهم بصدق النبي عليه الصلاة والسلام.
Мушриклар гарчи зоҳирда Пайғамбар алайҳиссаломни ёлғончига чиқарган бўлсалар-да, аслида ичларида у зотнинг ёлғон гапирмаслигини жуда яхши билганлар.

• تسلية النبي عليه الصلاة والسلام ومواساته بإعلامه أن هذا التكذيب لم يقع له وحده، بل هي طريقة المشركين في معاملة الرسل السابقين.
Ёлғончига чиқариш фақат Пайғамбар алайҳиссаломдагина бўлмагани, мушрикларнинг ҳамма пайғамбарлар билан шундай муомала қилганларини айтиш билан у зотга тасалли бериляпти.

 
Маънолар таржимаси Оят: (32) Сура: Анъом сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш