Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (149) Сура: Аъроф сураси
وَلَمَّا سُقِطَ فِيٓ أَيۡدِيهِمۡ وَرَأَوۡاْ أَنَّهُمۡ قَدۡ ضَلُّواْ قَالُواْ لَئِن لَّمۡ يَرۡحَمۡنَا رَبُّنَا وَيَغۡفِرۡ لَنَا لَنَكُونَنَّ مِنَ ٱلۡخَٰسِرِينَ
Бузоқни худо қилиб олиш билан тўғри йўлдан озганларини билиб, пушаймон бўла бошлагач, Аллоҳга тавба-тазарру қилиб: "Агар Парвардигоримиз бизга раҳм айлаб, тавфиқ бериб, Ўзига итоат этадиган бандаларидан қилмаса ва бузоққа ибодат қилганимизни кечирмаса, дунёсини ҳам, охиратини ҳам бой бериб қўйган бечораларга айланамиз", дедилар.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• على العبد أن يكون من المُظْهِرين لإحسان الله وفضله عليه، فإن الشكر مقرون بالمزيد.
Банда Аллоҳнинг ўзига қилган фазлу эҳсонини кўрсатиб туриши лозим. Шукр эҳсоннинг кўпайишига олиб боради.

• على العبد الأخذ بالأحسن في الأقوال والأفعال.
Банда сўз ва амалларнинг энг гўзалини олиши лозим.

• يجب تلقي الشريعة بحزم وجد وعزم على الطاعة وتنفيذ ما ورد فيها من الصلاح والإصلاح ومنع الفساد والإفساد.
Шариатни жиддий қабул қилиб, тоат масаласида қатъиятли бўлиб, фойдани жалб қилиш ва зарарни кетказиш каби буйруқларни тўкис адо этиш лозим.

• على العبد إذا أخطأ أو قصَّر في حق ربه أن يعترف بعظيم الجُرْم الذي أقدم عليه، وأنه لا ملجأ من الله في إقالة عثرته إلا إليه.
Банда йўлдан озиб, Парвардигори борасида хатога йўл қўйса, дарҳол оғир гуноҳ қилганини эътироф этиб, тавба-тазарру қилмоғи лозим. Зеро, Аллоҳдан узоқлашишдек қаттиқ тойилишни Ўша Зотнинг Ўзига ёлвориш билангина ўнглаш мумкин.

 
Маънолар таржимаси Оят: (149) Сура: Аъроф сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш