Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (163) Сура: Аъроф сураси
وَسۡـَٔلۡهُمۡ عَنِ ٱلۡقَرۡيَةِ ٱلَّتِي كَانَتۡ حَاضِرَةَ ٱلۡبَحۡرِ إِذۡ يَعۡدُونَ فِي ٱلسَّبۡتِ إِذۡ تَأۡتِيهِمۡ حِيتَانُهُمۡ يَوۡمَ سَبۡتِهِمۡ شُرَّعٗا وَيَوۡمَ لَا يَسۡبِتُونَ لَا تَأۡتِيهِمۡۚ كَذَٰلِكَ نَبۡلُوهُم بِمَا كَانُواْ يَفۡسُقُونَ
Эй Пайғамбар, яҳудийлардан денгизга яқин жойдаги қишлоқ ҳақида, шанба куни ов қилиш тақиқланганига қарамасдан, ҳадларидан ошиб, ов қилганлари ҳақида сўранг. Ўшанда Аллоҳ уларни синаш учун атайин шанба куни балиқлар денгиз юзига келадиган, бошқа кунлари эса келмайдиган қилиб қўйганди. Аллоҳга итоатсизлик этиб, гуноҳлар қилганлари туфайли Аллоҳ уларни мана шундай синаган эди. Улар эса ҳийла-найранг ишлатдилар. Шанба куни чуқурчалар қазиб, тўр ташлаб қўйдилар. Якшанба куни эса унга илинган балиқларни олиб едилар.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• الجحود والكفران سبب في الحرمان من النعم.
Нонкўрлик ва куфр неъматлардан маҳрум бўлишга олиб боради.

• من أسباب حلول العقاب ونزول العذاب التحايل على الشرع؛ لأنه ظلم وتجاوز لحدود الله.
Жазога, азобга гирифтор бўлиш сабабларидан бири шариатга ҳийла-найранг ишлатишдир. Зеро, бу иш зулм ва Аллоҳ белгилаб қўйган ҳадлардан ошмоқдир.

 
Маънолар таржимаси Оят: (163) Сура: Аъроф сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш