Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (168) Сура: Аъроф сураси
وَقَطَّعۡنَٰهُمۡ فِي ٱلۡأَرۡضِ أُمَمٗاۖ مِّنۡهُمُ ٱلصَّٰلِحُونَ وَمِنۡهُمۡ دُونَ ذَٰلِكَۖ وَبَلَوۡنَٰهُم بِٱلۡحَسَنَٰتِ وَٱلسَّيِّـَٔاتِ لَعَلَّهُمۡ يَرۡجِعُونَ
Уларни парчалаб, ер юзида гуруҳларга, тоифаларга бўлиб юбордик. Ораларида Аллоҳнинг ҳақларига-да, бандаларнинг ҳақларига-да риоя қиладиган солиҳлари ҳам, ўртачалари ҳам, ҳаддидан ошиб, ўзига ўзи жабр қиладиганлари ҳам бор. Шояд, гуноҳлардан тийилиб, ҳақ йўлга қайтиб қолсалар, дея уларни фаровонлик билан ҳам, қийинчилик билан ҳам синадик.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• إذا نزل عذاب الله على قوم بسبب ذنوبهم ينجو منه من كانوا يأمرون بالمعروف وينهون عن المنكر فيهم.
Бир қавмга қилган гуноҳлари туфайли бир азоб келса, ундан яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарганлар нажот топурлар.

• يجب الحذر من عذاب الله؛ فإنه قد يكون رهيبًا في الدنيا، كما فعل سبحانه بطائفة من بني إسرائيل حين مَسَخَهم قردة بسبب تمردهم.
Аллоҳнинг азобидан эҳтиёт бўлмоқ лозим. Зеро, у шу дунёнинг ўзида ҳам жуда қўрқинчли бўлиши мумкин. Масалан, Аллоҳ Бани Исроилдан бир тоифани гуноҳлари туфайли маймунларга айлантириб қўйган.

• نعيم الدنيا مهما بدا أنه عظيم فإنه قليل تافه بجانب نعيم الآخرة الدائم.
Аллоҳ Бани Исроил пешонасига хорлик ва бечораликни битиб қўйди. Ҳар замон уларга азоб берадиган кимсаларни юбориб туришини билдирди. Бунга сабаб уларнинг зулми ва итоатсизлиги бўлди.

• أفضل أعمال العبد بعد الإيمان إقامة الصلاة؛ لأنها عمود الأمر.
Дунёнинг ўткинчи неъмати ҳар қанча улкан кўринмасин, охиратдаги абадий неъмат қаршисида арзимас чақадек бўлиб қолади.

• كتب الله على بني إسرائيل الذلة والمسكنة، وتأذن بأن يبعث عليهم كل مدة من يذيقهم العذاب بسبب ظلمهم وانحرافهم.
Банданинг иймондан кейинги энг афзал амали намоздир. Чунки намоз диннинг устунидир.

 
Маънолар таржимаси Оят: (168) Сура: Аъроф сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш