Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (23) Сура: Аъроф сураси
قَالَا رَبَّنَا ظَلَمۡنَآ أَنفُسَنَا وَإِن لَّمۡ تَغۡفِرۡ لَنَا وَتَرۡحَمۡنَا لَنَكُونَنَّ مِنَ ٱلۡخَٰسِرِينَ
Одам ва Ҳаво деди: "Парвардигоро, сен ман қилган дарахтдан тановул қилиб, ўзимизга ўзимиз жабр қилдик. Энди Ўзинг гуноҳларимизни кечириб, Ўз раҳматинг ила раҳм этмасанг, дунёю охиратимиздан айрилиб, зиён кўргувчилардан бўлиб қоламиз".
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• من أَشْبَهَ آدم بالاعتراف وسؤال المغفرة والندم والإقلاع - إذا صدرت منه الذنوب - اجتباه ربه وهداه. ومن أَشْبَهَ إبليس - إذا صدر منه الذنب بالإصرار والعناد - فإنه لا يزداد من الله إلا بُعْدًا.
Ўз айбига иқрор бўлиш, надомат чекиш ва кечирим сўрашда Одам алайҳиссаломга ўхшаган инсон Парвардигорининг ҳидоят топган сара бандасидир. Гуноҳни қилиб, яна саркашлигу тескарилигида давом этаверишда Иблисга ўхшаган инсон эса Аллоҳдан узоқлашгандан-узоқлашиб бораверади.

• اللباس نوعان: ظاهري يستر العورةَ، وباطني وهو التقوى الذي يستمر مع العبد، وهو جمال القلب والروح.
Либос икки хил бўлади. Авратни тўсадиган зоҳирий либос ва банданинг доимий ҳамроҳи бўлган ботиний либос. У қалбнинг гўзаллиги бўлмиш тақводир.

• كثير من أعوان الشيطان يدعون إلى نزع اللباس الظاهري؛ لتنكشف العورات، فيهون على الناس فعل المنكرات وارتكاب الفواحش.
Шайтоннинг малайлари авратлар ёпиб турган бузуқлик ва фоҳишаликка кенг йўл очилиши учун зоҳирий либосни ечишга чорлайдилар.

• أن الهداية بفضل الله ومَنِّه، وأن الضلالة بخذلانه للعبد إذا تولَّى -بجهله وظلمه- الشيطانَ، وتسبَّب لنفسه بالضلال.
Ҳидоят Аллоҳнинг фазлу карамидандир. Залолат эса банданинг нодонлик ва ўзига жабр қилиш билан шайтонга эл бўлиши натижасида Аллоҳнинг эътиборидан мосуво бўлишидадир.

 
Маънолар таржимаси Оят: (23) Сура: Аъроф сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш