Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (3) Сура: Аъроф сураси
ٱتَّبِعُواْ مَآ أُنزِلَ إِلَيۡكُم مِّن رَّبِّكُمۡ وَلَا تَتَّبِعُواْ مِن دُونِهِۦٓ أَوۡلِيَآءَۗ قَلِيلٗا مَّا تَذَكَّرُونَ
Эй одамлар, Парвардигорингиз сизга нозил қилган Китобга ва Пайғамбарингизнинг суннатига эргашингиз. Ўзингизга дўст деб кўраётганингиз шайтонларга ва ёмон раҳнамоларга эргашмангиз. Ўзингизга нозил қилинган ҳақни қўйиб, ўшаларни дўст тутасизлар. Уларнинг васвасаларига алданасизлар. Сизлар ҳақни жуда кам эслайсизлар. Етарлича эслаганингизда ҳеч нарсани ҳақдан устун қўймаган ва Пайғамбарингиз олиб келган ваҳийга эргашган, унга амал қилган, ундан бошқасини эса тарк қилган бўлар эдингиз.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• من مقاصد إنزال القرآن الإنذار للكافرين والمعاندين، والتذكير للمؤمنين.
Қуръонни нозил қилишдан кўзланган мақсадлардан бири саркаш кофирларни огоҳлантириш ва мўминларга эслатма беришдир.

• أنزل الله القرآن إلى المؤمنين ليتبعوه ويعملوا به، فإن فعلوا ذلك كملت تربيتهم، وتمت عليهم النعمة، وهُدُوا لأحسن الأعمال والأخلاق.
Аллоҳ Қуръонни мўминларга нозил қилди. Токи, унга эргашсинлар, амал қилсинлар. Шундай қилсалар, тарбиялари камол топиб, тўла, бекам-кўст неъматга эришадилар ҳамда энг гўзал амаллар ва хулқлар сари ҳидоят топадилар.

• الوزن يوم القيامة لأعمال العباد يكون بالعدل والقسط الذي لا جَوْر فيه ولا ظلم بوجه.
Қиёмат куни бандаларнинг амаллари тарозига қўйилганда тўла адолат ҳукм суради. Унда заррача жабру зулм бўлмайди.

• هَيَّأ الله الأرض لانتفاع البشر بها، بحيث يتمكَّنون من البناء عليها وحَرْثها، واستخراج ما في باطنها للانتفاع به.
Аллоҳ заминни инсоният учун тайёрлаб қўйган. Одамлар унда яшаш, уй қуриш, экин экиш, ичидаги маъданлардан фойдаланиш имкониятларига эгалар.

 
Маънолар таржимаси Оят: (3) Сура: Аъроф сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш