Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (41) Сура: Аъроф сураси
لَهُم مِّن جَهَنَّمَ مِهَادٞ وَمِن فَوۡقِهِمۡ غَوَاشٖۚ وَكَذَٰلِكَ نَجۡزِي ٱلظَّٰلِمِينَ
Ҳақни ёлғонга чиқарган ўша мутакаббирларнинг остларига соладиган тўшаклари жаҳаннам, устларига ёпадиган ёпинчиқлари эса олов бўлади. Биз куфру саркашлиги билан Аллоҳ белгилаб қўйган ҳадлардан ошадиганларни мана шундай жазолаймиз.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• المودة التي كانت بين المكذبين في الدنيا تنقلب يوم القيامة عداوة وملاعنة.
Ҳақни ёлғонга чиқарганларнинг бу дунёдаги дўстлиги қиёмат куни ўзаро адоват ва бир-бирини лаънатлашга айланади.

• أرواح المؤمنين تفتح لها أبواب السماء حتى تَعْرُج إلى الله، وتبتهج بالقرب من ربها والحظوة برضوانه.
Мўминларнинг руҳларига само эшиклари очилади ва улар Парвардигорларига яқинлашиш, У Зотнинг ризосига эришиш каби неъматлардан баҳраманд бўлиб, қалблари қувончга тўлади.

• أرواح المكذبين المعرضين لا تفتح لها أبواب السماء، وإذا ماتوا وصعدت فهي تستأذن فلا يؤذن لها، فهي كما لم تصعد في الدنيا بالإيمان بالله ومعرفته ومحبته، فكذلك لا تصعد بعد الموت، فإن الجزاء من جنس العمل.
Ҳақдан юз ўгириб, уни ёлғонга чиқарганларнинг руҳларига само эшиклари очилмайди. Улар ўлганларидан кейин изн сўрайдилар. Аммо уларга изн берилмайди. Улар шу дунёда Аллоҳга иймон келтириш, У Зотни таниш ва севиш билан юксалмаганлари каби ўлимдан кейин ҳам юксалмайдилар. Зеро, жиноят қандай бўлса, жазо ҳам ўшанга яраша бўлади.

• أهل الجنة نجوا من النار بعفو الله، وأدخلوا الجنة برحمة الله، واقتسموا المنازل وورثوها بالأعمال الصالحة وهي من رحمته، بل من أعلى أنواع رحمته.
Жаннат аҳли Аллоҳнинг афви билан дўзахдан нажот топадилар ва Аллоҳнинг раҳмати ила жаннатга киритиладилар. Жойларни солиҳ амалларига қараб тақсимлаб оладилар. Бу ҳам Аллоҳ таолонинг энг олий марҳаматидандир.

 
Маънолар таржимаси Оят: (41) Сура: Аъроф сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш